Шахмат ёзуви (лотинча: нотатио – „ёзиш, белгилаш“) – шахмат партияси ёки тахтадаги доналар жойлашувини ёзиб олиш учун қўлланиладиган шартли белгилаш тизими.

Кўпгина мамлакатларда алгебраик ёзув қабул қилинган. У илк бор 1616-йилда немис герсоги Аугустус ИИнинг „Чесс ор тҳе Кинғс Гаме“ (таржимаси: Шахмат ёки Қироллик ўйини) асарида таклиф этилган. Кейинги асрда Пҳилипп Стамма уни янада ривожлантирди ва ниҳоят, замонавий кўринишдаги ёзув 1784-йилда Германияда Мосес Ҳирсчел томонидан нашр этилган китобда пайдо бўлди.

Катакларни номлаш

Вертикал қаторлар фарзин қанотидан шоҳ қанотига қараб а дан ҳ гача бўлган лотин ҳарфлари билан, горизонтал қаторлар эса оқ доналардан қора доналар томон 1 дан 8 гача бўлган рақамлар билан белгиланади.

Шахмат тахтасидаги ҳар бир катак иккита белгидан – унга тегишли вертикал ҳарфи ва горизонтал рақамидан иборат тарзда кўрсатилади. Масалан, стандарт бошланғич жойлашувда оқ шоҳ э1 катагида жойлашган бўлади.

Доналарни номланиши

абcдэфгҳ
8
a8 black rook
b8 black knight
c8 black bishop
d8 black queen
e8 black king
f8 black bishop
g8 black knight
h8 black rook
a7 black pawn
b7 black pawn
c7 black pawn
d7 black pawn
e7 black pawn
f7 black pawn
g7 black pawn
h7 black pawn
a2 white pawn
b2 white pawn
c2 white pawn
d2 white pawn
e2 white pawn
f2 white pawn
g2 white pawn
h2 white pawn
a1 white rook
b1 white knight
c1 white bishop
d1 white queen
e1 white king
f1 white bishop
g1 white knight
h1 white rook
8
77
66
55
44
33
22
11
абcдэфгҳ
Бошланғич ҳолатга қўйилган шахмат доналари
Доналарнинг номаланиши[1] Ёзувдаги белги
Ўзбекча Инглизча Ўзбекча Инглизча
Шоҳ Кинг Ш К
Фарзин Қуээн Фр Қ
От Книгҳт О Н
Рух Роок Р Р
Фил Бишоп Ф Б
Пиёда Паwн Ҳарфлар билан белгиланмайди

„Пиёда“ (п.) ёки „пиёдалар“ (пп.) белгиси фақат позицияларни қайд этишда ишлатилади. Масалан: Оқлар: Ше6, п.д7. Қоралар: Шд8.

Компютер шрифтлари ва уларнинг турли белгиларидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлгач, шахмат фигураларини уларнинг графикли тасвирлари билан ифодалаш амалиёти ҳам жорий этилди. ФИДЕ босма нашрлар учун шахмат фигураларининг пиктограмма-кўринишдаги тасвирларини қўллашни тавсия қилади[2].

Юришларнинг тўлиқ қайдномаси

Юриш ёзуви қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлади[2][3][4][5][6]:

  1. Юриш тартиб рақами.
  2. Юришни амалга ошираётган дона кўрсаткичи.
  3. Юриш қилинган бошланғич катак.
  4. Олиш белгиси – „х“ ҳарфи, ёки ҳеч нарсани урмасдан оддий юриш учун тире (—).
  5. Юриш қилинган якуний катак.
  6. Агар пиёда промоция қилса, якуний катакдан кейин у айланган фигура белгиси ёзилади.
  7. Рокировка узун қанот бўйича 0-0-0, қисқа қанот бўйича 0-0 шаклида қайд этилади.

Ихтиёрий белгилар:

  1. Кесиб ўтиб олиш учун – э.п. (франсузча эн пассант).
  2. Шоҳ бериш учун – + белгиси. Мот учун – # ёки икки „+“ (++).
  3. Дурранг таклифи киритилганда – (=) белгиси.
  4. Қоралар юриши олдидан оқлар юриши кўрсатилмаган бўлса, юриш рақамидан кейин … (уч нуқта) қўйилади.

Мисол – „болалар моти“ ёзуви: 1.э4 э5 2.Фҳ5 Оc6 3.Фф3 д6 4.Фхф7#

Компютерлар учун ёзув тизимлари

Қуйидагилар шахмат билан боғлиқ компютер тизимларида кенг қўлланилади:

  • Портабле Гаме Нотатион. Бу матнга асосланган файл формати бўлиб, унда шахмат юришлари инглизча алгебраик ёзувнинг стандарт шаклида қайд этилади. Унда, шунингдек, ўйинчилар ва партиядаги ўйин ҳолатини кўрсатиш учун кичик белгилаш ишлатилади. Аксарият шахмат дастурлари ПГН файлларини қайта ишлашга мосланган бўлади[7].
  • Стено-Чесс. Бу ҳам компютерда қайта ишлаш учун қулай бўлган бошқа бир форматдир. У ўйинни сақлаш учун зарур бўлган белгилар сонини камайтиришга йўналтирилган бўлиб, бунинг эвазига инсон томонидан ўйинни қайта ўйнаш имконияти йўқолади. Натижада партияни сақлаш учун зарур бўлган белгилар сони минимал даражага туширилади[8].
  • Форсйтҳ–Эдwардс шахмат ёзуви. Бу битта сатрли формат бўлиб, тахтадаги доналарнинг жорий жойлашувини ифодалайди. Унинг ёрдамида ўйин тахтаси дастлабки ҳолатдан ташқари бошқа вазиятларда ҳам тикланиши мумкин (ортга қайтариш имкони мавжуд). ФЕН шунингдек, рокировка, юриш рақами ва навбатдаги юрувчи томон каби қўшимча маълумотларни ҳам ўз ичига олади. У ПГН стандартига СетУп теги билан биргаликда Таг Паир сифатида киритилган.
  • Эхтендед Поситион Десcриптион. Бу ҳам тахтадаги жорий ҳолатни ифодалаш учун мўлжалланган формат бўлиб, унда АСCИИ белгилар тўпламидан фойдаланилган кенгайтирилган атрибут қийматлари мавжуд. ЭПД шахмат дастурлари ўртасида маълумот ва буйруқлар алмашинуви учун ишлаб чиқилган[9]. Айрим шахмат турлари, масалан Чесс960 учун ЭПД ФЕНдан кўра қулайроқ ҳисобланади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Б.С.Холмирзаев, А.Асралходжаев, С.У.Назаров, А.Раззоқов. Шахмат. Тошкент: “УМИД ДЕСИГН”, 2021. ИСБН 978-9943-7292-2-3. Қаралди: 28-сентабр 2025-йил. 
  2. ↑ 2,0 2,1 „ФИДЕ Лаwс оф Чесс такинг эффеcт фром 1 Жануарй 2018, раздел C“ (эн). 2020-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-июн.
  3. ↑ Литрес. Оксана Усольцева. Шахматы. Книга-тренер, 2020 — 26-бет. 
  4. ↑ Ефим Боголюбов. Шахматная школа для начинающих, 2018 — 18—19-бет. 
  5. ↑ Александр Попов. Познаем шахматы без шахматной доски, 2017. 
  6. ↑ „Как научиться играть в шахматы ♟️ - полный обзор фигур, ♟️правил и тактик“ (ру). 2020-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-июн.
  7. ↑ Мемберс оф тҳе Интернет неwсгроуп реc.гамес.чесс. Эдwардс, С.Ж.: „ИCC Ҳелп: ПГН спеc“. Тҳе Интернет Чесс Cлуб. 2004-йил 7-августда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ Ангелини, Éриc „Стено-Чесс“. www.чессварианц.cом. 2018-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-май.
  9. ↑ „Арчивед cопй“. 2007-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 25-июн.

Адабиётлар

  • Нотация шахматная // Словарь шахматиста / составители: М. С. Коган [и др.] ; под общей редакцией проф. А. А. Смирнова. — Л.: Шахматный листок, 1929. — С. 314—317. — 518 с. — 6000 экз.
  • Нотация шахматная // Шахматный словарь / гл. ред. Л. Я. Абрамов; сост. Г. М. Гейлер. — М.: Физкультура и спорт, 1964. — С. 421—422. — 120 000 экз.
  • Нотация шахматная // Шахматы: энциклопедический словарь / гл. ред. А. Е. Карпов. — М.: Советская энциклопедия, 1990. — С. 274—275. — 621 с. — 100 000 экз. — ИСБН 5-85270-005-3.
  • Линдер И. М. Нотация шахматная // Шахматная энциклопедия / И. М. Линдер, В. И. Линдер. — М. : ООО «Издательство АСТ» : ООО «Издательство Астрель», 2004. — С. 175—176. — 320 с. — ИСБН 5-17-006939-1. — ИСБН 5-271-06492-1.