Шайбонийнома — ўзбек хони Муҳаммад Шайбоний тарихи тўғрисида тарихий-жангнома достон. Ўзбек тарихчиси ва шоири, Мухаммад Солиҳнинг асари. Туркий тилда (чиғатой ёки эски ўзбек тилида) ёзилган.

Асар 1506-йилда ёзиб тугалланган.. Достон Муҳаммад Шайбонийнинг темурийларга қарши олиб борган ҳарбий юришлари тасвирига бағишланган. Шайбонийнома 8902 мисрадан иборат бўлиб, 76 бобдан ташкил топган. 16 боб достоннинг муқаддимаси, шундан 1—3-боблар ҳамд ва наътлардир. 4-боб сўз таърифига, 5—14-боблар Шайбонийхоннинг тавсиф ва таърифига бағишланган; 15-боб эса „Китоб назмининг сабаби“ баёнидадир. 16-боб Мулло Абдураҳим ҳақида. Асарнинг сюжети — асосий қисми 17-бобдан бошланади. Кейинги бобларда 1499—1500; 1505—1506-йилларда рўй берган тарихий воқеалар хронологик изчилликда баён этилган[1].Бу қонли курашларнинг шоҳиди ва иштирокчиси бо'лган Муҳаммад Солиҳ о'з ко'зи билан ко'рган,о'зи қатнашган воқеаларини баён қилади.[2]

Достонда Шайбонийхоннинг 1499-1500-йилларда Туркистондан Самарқандга қо'шин тортиб келиши,Самарқандни босиб олиш учун қилинган илк уринишларнинг барбод бо'лиши ва чекиниши,Бухоро вилоятининг ҳокими Боқи Тархон ва унинг қо'шини Даббусий қо'рг'онида(ҳозирги Зиёвуддин яқинида) қамал қилиб,Бухорони босиб олиши,Қорако'л,Қарши,Г'узор ва бошқа ҳудудларда аҳоли қо'зг'олонларининг қаттиққо'ллик билан бостирилиши,Самарқандни 6 ой қамал қилиниши,Бобурнинг Самарқандни ташлаб чиқишга мажбур бо'лиши,Шайбонийхоннинг Самарқандни,кейинроқ Андижон,Тошкент,Ҳисор,Бадахшон ва бошқа вилоятларни забт этиши бирма-бир баён этилади.Достон 1504-1506-йилларда Шайбонийхоннинг Хоразмга юриши,уни эгаллаб олиб,г'алаба билан Бухорога қайтиши тасвири билан тугайди.

"Шайбонийнома"нинг 1510-1511-йилларда Қосим исмли котиб томонидан ко'чирилган энг эски қо'лёзма нусхаси Венада сақланади.Насталиқ услубида ёзилган бу нусха 218 варақни ташкил этиб,унда жанг ва зиёфат манзараларини тасвирловчи 9 та миниатюра ҳам келтирилади.Айнан шу қо'лёзма асосида Г.Вамбери 1885-йилда Венада достоннинг асл текстини ва унинг немис тилига о'гирилган таржимасини чоп эттирган эди.1904-йили эса шу қо'лёзма асосида рус туркшуноси П.М.Мелиоранский Петербургда "Шайбонийнома"нинг асл матнини нашр эттириб,Вамбери нашридаги камчиликларни тузатади ва о'ша нусхадаги 2 та мимиатюрани ҳам китобга киритади.Асар 1961-йили О'збекистон Фанлар академияси нашриёти томонидан то'ла нашрдан чиқарилади.Муҳаммад Солиҳ ва унинг ижоди А.Иброҳимов томонидан тадқиқ этилиб,кандидатлик диссертацияси ёзилган

Достонда ХВИ асрнинг бошларидаги Марказий Осиё халқларининг турмуш тарзи, касб-кори, ҳарбий ҳунарига доир қизиқарли маълумотлар ҳам мавжуд. Достонда Султон Маҳмуд, Темур Султон, Бобур, Ҳусайн Бойқаро, Боқи Тархон, Султон Али, Бадиуззамон сингари ўнлаб тарихий сиймолар ҳам тасвирланган.

Адабиёт

  • Ўзбек адабиёти тарихи [5ж.ли], 1ж., 1977.
  • Муҳаммад Солиҳ. „Шайбонийнома“, Тошкент, 1961



  1. ↑ Муҳаммад Солиҳ. „Шайбонийнома“, Тошкент, 1961
  2. ↑ Н.М.Маллаев. О'збек адабиёти тарихи. Тошкент: "О'қитувчи", 1976.