Шайтония - Шайтонийлар Муҳаммад ибн Али ибн Нўмонга ёки Жа’фар ибн Аҳвалга нисбат берилган, у 160/777 й.в.э. Улар Аллоҳ таоло ҳеч бир нарсани бўлишидан аввал билмайди деб э’тиқод қилади. Шайтония фирқаси қарашларига кўра, Аллоҳ таоло шайтонни яратмаган. Кимки Шайтоннинг Аллоҳ таоло томонидан яратилганига ишонса, у «Аллоҳ таоло ўз бандаларининг гуноҳ ишларни қилишларига рози», деб айтган бўлади. Бу эса Аллоҳ таоло ҳақида нотўғри э’тиқоддир.Ахди сунна вал-жамоа наздида, Аллоҳ, Унинг сифатлари ва фе’лларидан бошқа барча нарса махлуқ я’ни яратилган. Агар «Шайтон - махлуқ эмас», дейилса унга раббоният (Аллоҳ таолонинг парвардигорлик сифати) мансуб қилинган бўлади. Бундан эса шайтон Аллоҳ каби азалий, абадий, доимий, деган ма’нолар келиб чиқади. Ма’лумки, бу қараш - ширк. Шу сабаб, шайтоннинг махлуқ эканлигига гувохдик берилмайди[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 413.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.