Shayx Odam Safiyuddin
Саид Шайх Одам Сафиюддин[1] (ҳижрий 1030-йил 6-Жумадул-охир (милодий 1548-йил) / милодий 1622-йил ражаб ойининг 7-санасида Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида вафот этган) – Мустаълий Исломнинг Тоййибий мазҳабида 28-Даъи ал-мутлақ (мутлақ миссионер) лавозимида фаолият юритган. У 27-даъи Саид Довуд бин Қутубшоҳдан кейин бу диний лавозимга тайинланган[2].
Саид Шайх Одам Сафиюддин | |
|---|---|
شيخ ادم صفي الدين | |
|
Саид Шайх Одам Сафиюддин мақбараси | |
| Унвони |
|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 1548-йил |
| Вафоти | 1622-йил (ҳижрий 1030) |
| Аҳмадобод, Ҳиндистон | |
| Дини | Ислом |
| Ота-онаси |
|
| Диний оқими |
Исмоилий Тоййибий |
| Юриспруденсия | Мустаалий |
Ҳаёти
Саид Шайх Одам 1548-йилда Вадодара шаҳрида туғилган. Отасининг исми Тоййиб Шоҳ эди. Саид Шайх Одам Вадодара шаҳрида бошланғич таълим олган ва қўшимча маълумот олиш учун Аҳмадободга кетади. У кейинчалик Яманда Саид Юсуф Нажмуддин ибн Сулаймон қўли остида таҳсил олган. Саид Юсуф вафотидан сўнг, Саид Шайх Одам Ҳиндистонга қайтиб келади ва Саид Довуд бин Ажабшоҳ қўл остида хизмат қилади. Довуд бин Ажабшоҳ уни Декан платосидаги ҳолатни ўрганиш учун юборади. Унинг энг аҳамиятли хизматлардан бири Сулаймон ибн Ҳасаннинг даъволарини муҳокама қилиши бўлган.
Вориси
Шайх Одам Сафиюддиннинг диний лавозимдаги фаолияти 9 йилу 21 кун давом этган. У Аҳмадободда дафн этилган. Довуди Боҳра таълимотига кўра, Саид шайх Одам Сафиюддин Саид Абдуттоййиб Закиюддинни ўз вориси этиб тайинлаган ва насс берган.
Галерея
-
28-даъи Саид Шайх Одам Сафиюддин қабрининг кириш эшиги
Манбалар
- ↑ Лист оф Седнас (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-07-16 санасида архивланган)
- ↑ „Арчивед cопй“. 2008-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 28-август.
Ҳаволалар
- Дафтарй, Фарҳад, Тҳе Исмаили, Тҳеир Ҳисторй анд Доcтрине (Чаптер -Мусталиан Исмаилисм- п. 300-310)
- Латҳан, Ёунг, Религион, Леарнинг анд Сcиэнcе
- Бачарач, Жосепҳ W. Мери, Медиэвал Исламиc Cивилисатион