Shayxzoda
Мақсуд Мақсумбек ўғли Шайхзода (Мақсуд Шайхзода) (1908.25.10 (7.11), Озарбайжон Республикаси, Ганжа вилояти, Оқтош Шайхзода — 1967.19.2, Тошкент) — шоир, драматург, адабиёцҳунос, таржимон, педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Бокудаги дорил-муаллиминни тугатган (1925). Дастлаб Дарбанддаги л-босқич озарбайжон мактабида, Бўйноқдаги таълим ва тарбия техникумида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1927-йилда акси инқилобий ташкилот аъзоси сифатида ҳибсга олиниб, 1928-йил февралда Тошкентга сургун қилинган. Шайхзода Ўрта Осиё университетининг Шарқ фтида қисқа муддат ўқигани (1928)дан кейин „Шарқ ҳақиқати“ (1929—32), ʻʻҚизил Ўзбекистонъ’, ʻʻЁш ленинчи’’ газ.лари (1932), „Гулистон“ журнали (1933—34) таҳририятларида хизмат қилган. 1933-йил Бокудаги педагогика институтининг барча курслари учун имтиҳон топшириб, Фан қўмитаси қошидаги аспирантурага ўқишга кирган (1934). Айни пайтда Тил ва адабиёт институтида илмий ходим бўлиб ишлаган (1935—38). 1938-йилдан умрининг охирига қадар дастлаб кечки, сўнгра кундузги педагогика Институтларида ўзбек адабиёти тарихидан маъруза ўқиган.
| Мақсуд Мақсумбек ўғли Шайхзода | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | озарбайжонча: Мақсуд Şэйхзадə |
| Таваллуди |
7-ноябр 1908-йил |
| Вафоти |
7-феврал 1967-йил (58 ёшда) Тошкент, Ўзбек ССР, ССРИ |
| Ижод қилган тиллари | ўзбекча, озарбайжонча, русча |
| Фуқаролиги |
Россия империяси ССРИ |
| Йўналиш | реализм |
| Фаолият тури | носир, шоир, драматург |
| Жанр | назм, наср, драма |
| Дебют | "Ўнта шеър" (1930) |
Дастлабки шеърий тўплами — „Лойиқ соқчи“ (1933). Шундан кейин шаҳрининг „Ўн шеър“ (1932), „Ундошларим“ (1933), „Учинчи китоб“ (1934), „Жумҳурият“ (1935), „Ўн икки“, „Янги девон“ (1937), „Сайлов қўшиқлари“ (1938), „Кураш нечун?“ (1942), „Жанг ва қўшиқ“, „Кўнгил дейдики…“ (1943), „Ўн беш йилнинг дафтари“ (1947), „Юрт шеърлари“ (1948), „Замон торлари“, „Олқишларим“ (1949), „Йиллар ва йўллар“ (1961), „Шеърлар“ (1964) ва бошқа шеърий тўпламлари нашр этилган. шаҳрининг дастлабки ижодида ва қисман 50йиллардаги айрим шеърларида озарбайжон шеъриятига хос оҳанглар, минбар шеърият белгилари устуворлик қилган. Аммо Шайхзода ўзбек мумтоз ва замонавий шеъриятининг тили ва услубини эгаллагани сайин унинг шеърларида ўзбекона мусиқий равонлик кучая борди. Шайхзода воқеликка фаол муносабатда бўлишга интилиб, халқ ва мамлакат ҳаётида рўй берган муҳим воқеаларни тасвирлашга, меҳнат ва кураш қаҳрамонлари образини яратишга алоҳида эътибор берди. У шу мақсадда достон жанрига қўл уриб, „Ўртоқ мулк“ (1933), „Чироғ“, „Ўртоқ“, „Мерос“, „Тупроқ ва ҳақ“ (1936), „Овчи қиссаси“, „Искандар Зулқарнайн“ (1940), „Ўн бирлар“, „Женя“, „Оқсоқол“ (1943), „Ахмаджоннинг ҳикматлари“, „Учинчи ўғил“ (1944), „Нурмат отанинг туши“ (1947) сингари лироэпик асарлар ёзди. Шоирнинг 30—40й.лардаги шеъриятига ҳам, кейинги ижодига ҳам хос муҳим фазилатлардан бири сюжетлиликдир. Шайхзода лирик сюжет яратишга мойил шоир сифатида халқ афсоналари ва тарихий ўтмиш саҳифаларига, шунингдек, замондошлари ҳаётига мурожаат этиб, ўз шеърларига балладага хос поэтик белгилар ва турли поэтик тафсилларни олиб кирган, сўзнинг шеърий қурилмадаги мавқеини ошириш чораларини кўрган. Шу билан бирга Шайхзода қофиянинг янги бадиий имкониятларини кашф этиб, ўзбек шеъриятига янги вазн ва шакл кўринишларини олиб кирган. Шоир ижодига хос бу тамойил унинг, айниқса, „Тошкентнома“ (1958) лирик достонида ёрқин ифодасини топган.
Шайхзода Иккинчи жаҳон уруши йилларида ёзган „Жалолиддин Мангуберди“ (1944) трагедиясида ўз юртининг озодлиги ва мустақиллиги учун муғул истилочиларига карши курашган сўнгги Хоразм шоҳининг жанговар жасоратини тарихан аниқ ва ҳаққоний тасвирлаган. „Мирзо Улуғбек“ (1961) трагедиясида Шайхзода бош қаҳрамон образини Амир Темур ва темурийлар даврида ўзбек халқи ҳаётида рўй берган Уйғонишнинг ёрқин тимсоли сифатида акс эттирган. Шекспирона услубда ёзилган бу асарда Шайхзода Улуғбек ҳаётининг сунгги 2 йилини тасвирлаш орқали унинг жаҳон фани тарихидан муносиб ўрин эгаллаган машҳур олим, адолатпарвар ва ҳақиқатпарвар давлат арбоби ва айни пайтда салтанатнинг мутаассиб кучлари олдида ожиз бир инсон бўлганини ҳам ҳаққоний кўрсатган. Шекспирона кўлам ва ҳарорат билан ёзилган „Мирзо Улуғбек“ трагедиясининг майдонга келиши ўзбек драматургияси ва театри тарихида катта воқеа бўлди. Шайхзода ссенарийси асосида режиссор Л. Файзиев томонидан яратилган „Улуғбек юлдузи“ (1964) филми эса кенг халқ оммасига улуғ ўзбек олими ва унинг фожиали такдири билан яқиндан танишиш имконини берди.
Шайхзода шеърий ижодида, асосан, замонавий мавзуларда калам тебратди, драматургиясида эса, тарихий утмишга теран назар ташлаб, ундаги замонавий муаммоларни ёритишга ёрдам берувчи сиймолар ва воқеаларга янги бадиий ҳаёт бағишлади. У умрининг сунгги йилларида Беруний тўғрисида сунгги саҳна асарини ёзди.
Шайхзода, бадиий ижоднинг барча тур ва жанрларида асарлар ёзибгина крлмай, адабиёцҳунос ва танқидчи сифатида ҳам самарали ижод қилган. 1941-йилдаёқ „Гениал шоир“ монографиясини эълон қилган Шайхзода умрининг сунгги кунларига қадар Навоий ҳаёти ва ижоди билан муттасил шуғулланиб келди. У Навоийнинг 500 йиллиги муносабати билан ёзган „Навоийнинг лирик қаҳрамони ҳақида“ (1948) мақоласидан кейин „Навоий лирикасининг баъзи бир поэтик усуллари ҳақида“ (1959), „Устоднинг санъатхонасида“ (3 қисмли мақола, 1965—66), „Ғазал мулкининг султони“ (1966), „Тазкирачилик тарихидан“ (1967) сингари йирик илмий тадқиқотлар яратиб, навоийшунослик фанини янги тараққиёт босқичига олиб чиқди. Шайхзода адабиёцҳунос ва танқидчи сифатида ҳам самарали қалам тебратиб, ўзбек халқ оғзаки ижодининг Фозил шоир сингари намояндалари, „Алпомиш“, „Ширин билан Шакар“ каби асарлари, ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётининг Бобур, Муқимий, Фурқат, Ойбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, жаҳон адабиётининг Низомий Ганжавий, Шота Руставели, А.С. Пушкин, Н.А. Некрасов, А.Н. Островский, Т.Г. Шевченко, А.П. Чехов сингари намояндаларига бағишланган асарлар езди. Педагог олим ва шоир сифатида эса талайгина шоир, адабиёцҳунос ва танқидчилар авлодининг етишиб чиқишига муносиб ҳисса қўшди.
Шайхзода адабий билим доирасининг кенгайиши, ижодининг мумтоз жаҳон ёзувчилари бадиий тажрибаси билан бойишида таржима муҳим рол ўйнади. У Шота Руставелининг „Йўлбарс терисини ёпинган пахлавон“ (ҳамкорликда) эпоси, У. Шекспирнинг сонетлари, А.С. Пушкиннинг шеърлари, „Мис чавандоз“ достони, „Моцарт ва Салери“ трагедияси, М.Ю. Лермонтовнинг шеърлари ва „Кавказ асири“ достонини, шунингдек, Низомий, Фузулий, Мирза Фатали Охундов, Эзоп, Эсхил, Гёте, Байрон, Маяковский, Нозим Ҳикмат ва бошқа ёзувчиларнинг айрим асарларини ўзбек тилига катта маҳорат билан таржима қилди.
Шайхзода 1952-йилда ЭНКВД ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва 1955-йилда озод этилган.
Манбалар
- Асарлар [8 ж.ли], 1 6ж., Т., 1969— 74; Хиёбон, Т., 1968.
Адабиёт
- Зокиров М., Мақсуд Шайхзода. Адабийтанқидий очерк, Т., 1969;
- Юсуф Шомансур, Шайхзода — бунёдкор шоир, Т., 1972;
- Ғафуров И., Ўртоқ шоир. Максуд Шайхзода ижодиёти, Т., 1975;
- Максуд Шайхзода замондошлари хотирасида, Т., 1983;
- ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи, Т., 1999.
- Шайхзода Максуд. Атокли халг шаири. „Ленин учкуни“, 1956, 18 май (ўзбекча)
- Шайхзода Максуд. Шоир калби дунени тинглар (Танланган асарлар) // Тошкент, „Ниҳол“, 2008. 28 б. (ўзбекча)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |