Рочелле „Шеллй“ Wоодс (1986-йил 4-июнда туғилган) – Ланcаширенинг Блаcкпоол шаҳри Лайтон ҳудудида туғилган, британиялик элита паралимпия спортчиси. Wоодс Т54 тоифасидаги спортчи бўлиб, ўрта ва узоқ масофаларга мўлжалланган мусобақаларда ногиронлар аравачасидаги пойгачи сифатида иштирок этиб келади. 2008-йил Пекин ва 2012-йил Лондонда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида қатнашган ва ушбу мусобқаларда учта медални қўлга киритган. Шунингдек, 2007- ва 2012-йиллардаги Лондон марафонида ногиронлар аравачасида аёллар ўртасидаги элита пойгасида ғолиб чиққан жаҳон даражасидаги марафончи.

Шеллй Wоодс
Шахсий маълумотлари
Таваллуд санаси 1986-йил 4-июн (1986-06-04) (40 ёш)
Блаcкпоол, Англия
Спорт
Мамлакат  ГБР
Қайси спорт ногиронлар аравачасидаги пойга
Медаллар
Спорт мукофотлари
 Бирлашган Қироллик вакили
Трек ва майдон (енгил атлетика)
Ёзги Паралимпиада ўйинлари
Кумуш Пекин 2008 1500м Т54
Кумуш Лондон 2012 Марафон
Бронза Пекин 2008 5000м Т54
ХПҚ жаҳон чемпионати
Бронза 2006 Ассен Марафон – Т54
Бронза 2011 Чристчурч 5,000м – Т54

Шахсий ҳаёти

Wоодс 1986-йил 4-июнда Блаcкпоолда туғилган[1]. 11 ёшида Wоодс дарахтдан 20 фут (6,1 м) баландликдан йиқилиб, орқа миянинг Т12-Л1 умуртқасидан жароҳат олади (параплегия). Бу касаллик эса ногиронлар аравачасидан фойдаланишни талаб қилади[2].

Спортдаги фаолияти

Wоодс доимо қизиқарли спортчи бўлган ва жароҳат олганидан кейин спортда, жумладан, ногиронлар аравачасидаги баскетбол ва сузиш билан шуғулланишда давом этган. Охир-оқибат енгил атлетика билан шуғулланишга қарор қилган ва 2011-йилда берган интервюсида пойгаларга эътибор қаратишни танлаганини айтган[2]. У биринчи марта потенсиал улоқтирувчи сифатида аниқланган, аммо биринчи мураббийи Андреw Гилл маслаҳати билан пойгаларга ўтган. Гилл ва Вудс 17 ёшида дўстона ажралишади, чунки Гилл уни қўлидан келганча шуғуллантирганига ва энди Вудс бошқа мураббий қўл остида ривожланишини кўришни хоҳлаганига ишонган[2]. Охир-оқибат ногиронлар аравачаси бўйича мутахассис мураббийи Андреw Даwес билан ҳамкорлик қилди[2].

2004-йилда Wоодс 66 дақиқа 37 сония билан „Реадинг Ҳалф Маратҳон“ ида аёллар ўртасида рекорд қайд этган. Ногиронлар аравачадаги спортчи сифатида 2005-йилда „Греат Нортҳ Рун“ мусобақасида ғолиб бўлиб, ярим марафон бўйича Британиянинг янги рекордини ўрнатган ҳолда катта муваффақиятга эришади. Wоодс, шунингдек, 5000 метрга югуриш бўйича миллий рекордчи бўлиб, 2005-йилда ва яна 2006-йилда ўзининг биринчи Лондон марафонида кумуш медалларни қўлга киритган.

2007-йил 22-апрелда Wоодс биринчи марта Лондон марафонида ногиронлар аравачасида 1:050:40 натижа билан ғолиб чиққан[3].

2008-йилда Пекинда бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида Буюк Британия жамоаси вакили бўлган Wоодс иккинчи марта 5000 метрга ногиронлар аравачаси финалида бронза медалини қўлга киритган[4]. Дастлаб 8-сентябр куни иккинчи ўринни эгаллаганлиги учун кумуш медал билан тақдирланган бўлса-да, финалда бир нечта тўқнашув (олти нафар спортчи ҳалокатга учраган) натижасида юзага келган баҳсли норозилик тўрт кундан кейин пойганинг қайта ўтказилишига олиб келган. Кейинчалик Wоодс 1500 метрга югуришда кумуш медални қўлга киритиб, швейсариялик Эдитҳ Ҳункелерни чизиқ бўйлаб мағлуб этади ва марафонда тўртинчи ўринни эгаллайди.

Шунингдек, 2012-йилда Лондонда бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида Буюк Британия жамоасини ҳимоя қилади ва бу мусобақада аёллар ўртасидаги марафонда кумуш медални қўлга киритади. 1500 метрга югуришда 6-ўринни, 5000 метрга югуришда 8-ўринни ва 800 метрга югуришда 3-ўринни эгаллаган, аммо финалга чиқа олмаган[4].

2014-йилда Глазгодаги Ҳамдўстлик ўйинларида қатнашган ва Суонси шаҳрида бўлиб ўтган ХПҚ атлетика бўйича Европа чемпионатида бешинчи ўринларни эгаллашдан олдин 1500 метр масофага югуришда олтинчи ўринни эгаллаган[4].

2014-йил сентабр ойида у ярим марафондаги энг яхши (50,36) натижани қайд этиб, БУПА Греат Нортҳ Рун мусобақасида ғолиб чиққан[3].

Манбалар

  1. ↑ „Шеллй Wоодс – Паралймпиан“. олймпиcс30.cом. 2018-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „шеллй wоодс интервиэw“. бритишатҳлетиcс.орг.ук (2011-йил 23-март). Қаралди: 2016-йил 3-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Шеллй Wоодс“. тҳепоwероф10.инфо. 2024-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-июн.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Wоодс, Рочелле“. ИПC. 2016-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-июн.

Ҳаволалар