Шемахақалъа - Хоразмнинг 13-ХИВ асрлардаги йирик савдоҳунармандчилик маркази харобаси. Устюрт платосининг жануби-шарқида, Кўҳна Урганчдан 50 км ғарбда жойлашган. Барпо этилган даври аниқ белгиланмаган. С.П.Толстов раҳбарлигидаги Хоразм археологиякомплекс экспедицияси томонидан 1946 ва 1948 йилларда текшириш ишлари олиб борилган. Ш. 2 кисмдан иборат. Қад. қисмида тўғри бурчак ҳосил қилиб кесишган кўчалар бўлган. Пахсадан бунёд этилган мудофаа деворининг жан. томонида миноралари ва дарвозаси бўлган. Шаҳарнинг чекка қисмидаги маҳаллалар Олтин Ўрда даврида вужудга келган. Шаҳар марказида тош блоклардан ясалган жоме масжиди ва амалдорларнинг уйлари жойлашган. Шаҳар атрофида ҳунармандлар маҳаллалари бўлган.