Шен Лонгюан (талаффузи: Шен Лонюан) (1985-йил 2-мартда Шанхайнинг Янгпу шаҳрида туғилган) — хитойлик футболчи, ҳозирда Хитойнинг „Ризҳао Юқи“ клубида ўйнайди.

Шен Лонгюан
沈龙元
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1985-йил 2-март (1985-03-02) (41 ёш)
Таваллуд жойи Янгпу, Шангҳаи, Хитой
Бўйи 1.77 м (5 фт 9.7 ин)
Амплуаси Яримҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ризҳао Юқи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2000—2001 Шангҳаи 02
2002 Шангҳаи CОСCО Ҳуили
2003 Шангҳаи Шенҳуа
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004—2010 Шангҳаи Шенҳуа 69 (3)
2011 Ҳангзҳоу Греэнтоwн 21 (1)
2012—2013 Чонгқинг Ф.C. 40 (0)
2015 Шангҳаи Жиадинг Боо Кинг
2016—2017 Шангҳаи ЖуЖу Спорц 38 (6)
2018—2020 Таизҳоу Юанда 32 (3)
2021 Шангҳаи Ҳуажиао
2022 Ризҳао Юқи 0 (0)
Миллий терма жамоа‡
2008—2009 Хитой 5 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(24-май 2022-йил учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (1-март 2010-йил учун)

Клубдаги фаолияти

Шен Лонгюан ўзининг профессионал футболчилик фаолиятини 2004-йилда „Шанҳаи Шенхуа“ ёшлар жамоасини тугатгандан сўнг бошлаган. У 2004-йил 23-октабрда „Шенхуа“ сафида „Қингдао Зҳонгненг“га қарши лигадаги дебютини ўтказган ва 1:0 ҳисобида мағлубиятга учраган вақтда захирадан майдонга тушган[1]. Ушбу мағлубиятдан сўнг у бутун мавсум давомида фақат битта лига ўйинида майдонга тушган. 2006-йилги лига мавсумига келиб у кўпроқ майдонга туша бошлаган ва 2006-йил 9-сентябрда Шен ўзининг биринчи лигадаги голини БеижингГуоанга қарши ўйинда киритган[2]. 2008-йилги лига мавсумида Жиа Хиуқуаннинг доимий ўйинчисига айлана бошлаган. 2010-йил лига мавсуми бошида Мирослав Блаžэвич бош мураббий бўлиб келганида, у Шенни камдан-кам майдонга туширган.

Шартномаси 2010-йил лига мавсуми охирида тугаганидан сўнг у Шангҳаи Шенҳуани тарк этади ва 2011-йилнинг январида Ҳангзҳоу Гринтаунга қўшилади. Ҳангзҳоҳуда Шенҳуанинг собиқ ммураббийи Ву Жингуи қўл остида ҳаракат қилади. 2011-йил 1-март куни Ҳангзҳоунинг мавсумдаги биринчи ўйинида Шен 2011-йилги Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида Нагоя Грампусга қарши дебют қилган, бу ўйинда Ҳангзҳоу 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган[3].

Шен 2012-йилнинг феврал ойида Хитойнинг биринчи лигасига янги келган „Чонгқинг“ клубига ўтган[4]. У 2013-йилги мавсум охирида Чонгқинг тарқатиб юборилганидан сўнг, Суперлиганинг „Тианжин ТЕДА“ клуби билан боғланган[5]. Шен 2014-йил август ойида Хитойнинг иккинчи лига жамоаси „Фужиан Бронcос“га ўтган[6]. 2016-йил 14-март куни Шен Шангҳаи Жиадинг Боо Кинг ҳаваскор клуби билан шартнома можаросини ҳал қилгандан сўнг Шангҳаи ЖуЖу Спорц иккинчи лига клубига қўшилган[7].

Халқаро фаолияти

У бир неча мавсум давомида Хитой олимпия (У-23) футбол жамоасида мунтазам майдонга тушган. Кейинчалик у 2008-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида эркаклар ўртасидаги мусобақада иштирок этган ва у ерда гуруҳнинг сўнгги ўйинида Хао Жунминнинг ўрнига майдонга тушган[8].

Шен Лонгюан халқаро майдондаги дебютини Таиланд миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида (3:3) ўтказган, у 46 дақиқада Ванг Донгнинг ўрнига майдонга тушган[9].

Фаолият статистикаси

Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Лига Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Шангҳаи Шенҳуа 2004 Хитой Супер Лигаси 2 0 0 0 1 1 0 0 0 0 2 0
2005 1 0 0 0 0 0 - - 1 0
2006 10 1 1 0 - 3 0 - 14 1
2007 11 0 - - 0 0 0 0 11 0
2008 19 1 - - - - 19 1
2009 19 1 - - 5 0 - 24 1
2010 7 0 - - - - 7 0
Жами 69 3 1 0 1 1 8 0 0 0 79 4
Ҳангзҳоу Греэнтоwн 2011 Хитой Супер Лигаси 21 1 1 0 - 4 0 - 25 1
Чонгқинг Ф.C. 2012 Хитой Биринчи Лигаси 21 0 1 0 - - - 22 0
2013 19 0 2 0 - - - 21 0
Жами 40 0 3 0 0 0 0 0 0 0 43 0
Шангҳаи ЖуЖу Спорц 2016 Хитой Иккинчи Лигаси 18 6 5 4 - - - 23 10
2017 20 0 0 0 - - - 20 0
Жами 38 6 5 4 0 0 0 0 0 0 43 10
Таизҳоу Юанда 2018 Хитой Чемпионлар Лигаси - - - - - - -
2019 Хитой Иккинчи Лигаси 27 3 3 1 - - - 30 4
Жами 27 3 3 1 0 0 0 0 0 0 30 4
Карерада жами 195 13 13 5 1 1 12 0 0 0 221 19

Манбалар

  1. ↑ „比赛结果-中超数据库-搜狐“. спорц.соҳу.cом (2004-йил 23-октябр). Қаралди: 20-август 2012-йил.
  2. ↑ „申花小胜国安暂居次席 御林军主场连胜纪录作古“. спорц.соҳу.cом (9-сентабр 2006-йил). Қаралди: 20-август 2012-йил.
  3. ↑ „АФC CҲАМПИОНС ЛЕАГУЭ 2011 МАТCҲ СУММАРЙ“. тҳе-афc.cом (1-март 2011-йил). Қаралди: 20-август 2012-йил.
  4. ↑ „重足引援最新动向:路姜离队 沈龙元小马丁搞定“. Соҳу (13-феврал 2012-йил). Қаралди: 22-ноябр 2016-йил.
  5. ↑ „泰达追内援又有新目标 瞄准自由人沈龙元李思源“. Соҳу (25-декабр 2013-йил). Қаралди: 22-ноябр 2016-йил.
  6. ↑ „福建超越来了两张新面孔“. Нетеасе (2014-йил 2-август). 22-ноябр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2016-йил.
  7. ↑ „沈龙元与搏击长空解约 自由身转会中乙职业球队“. 163.cом (14-март 2016-йил). Қаралди: 15-март 2016-йил.
  8. ↑ „Чина, ПР Бразил Олймпиc Гамес 2008 - Фоотбалл Линеупс“. фоотбалл-линеупс.cом (13-август 2008-йил). Қаралди: 20-август 2012-йил.
  9. ↑ „Чина, ПР вс Тҳаиланд ин Фриэндлиэс 2008 - Фоотбалл Линеупс“. фоотбалл-линеупс.cом (15-март 2008-йил). Қаралди: 20-август 2012-йил.