Шер ҳайкали — Ҳамадон шаҳрининг ёдгорликларидан бири тошдан ўйилган шер ҳайкалидир. Шер ҳайкали жойлашган тепалик ҳам тарихий тепалик ҳисобланади. Чунки у ердан Аршакийлар даврига оид тобут топилган. Ҳайкал аслида иккита бўлган ва Ҳамадон шаҳри дарвозасининг икки тарафида турган. Эронга ислом динини ёйиш учун келган араблар уни „Боб ул-асад“ (Шер дарвозаси) деб атаганлар. Муродвич Дейламий уларни Рай шаҳрига олиб кетмоқчи бўлади. Лекин натижада бир шернинг панжаси синади, иккинчи шер эса бутунлай синиб кетади. Синган шер ҳайкали 1949-йилгача синган ҳолида ерда ётган. Ўша йилда Ибн Сино мақбарасининг архитектураси Муҳандис Сайҳон томонидан ҳозирги жойга ўрнатилди[1].

Манбалар

  1. ↑ Мостафавий, Ҳамид. Тасвирларда Эрон бо'йлаб саёҳат, 2013, СОКҲАНВАРАН ПУБ. — 275-бет. ИСБН 978-600-9675-31-3.