Sherali Lapin
Шерали (Серали) Мунайтпасович Лапин (1868, Оқмачит – 1919, Самарқанд) – „Шуройи уламо“ ташкилоти раҳбарларидан бири (1917—1918).
Тошкентдаги Туркистон ўқитувчилар семинариясини, Санкт-Петербург университети юридик фак-тини тугатган (1904). Самарқанд вилояти ҳарбий губернаторлиги маҳкамасида таржимон бўлиб ишлаган. 1895-йил Самарқандда унинг 2 асари: „Русча-ўзбекча луғат“ (4000 та сўз ва ўзбек тилининг қисқача грамматикаси билан) ва „Самарқанд шаҳри тарихий ёдгорликларидаги ёзувларнинг таржимаси“ (рус тилида) босилиб чиққан. Л. Гўри Амир, Шохизинда мақбаралари, Бибихоним жоме масжиди, Бибихоним мадрасаси, Шайбонийхон дахмаси ва бошқа меъморий ёдгорликлардаги ёзувларни илк марта рус тилига таржима қилган. Марказий рус матбуотида туркий халқлар тарихи, дини ва маданияти тўғрисида илмий мақолалар эълон этган. Туркистонда жадид – янги усул мактаблари очиш талаби билан чиққан. 1916-йил даги қўзғолонларда қатнашган ўзбек, қозоқ, қирғиз ва бошқа халқларнинг вакилларини судда адвокат сифатида ўлим жазосидан ҳимоя қилган.
„Шўрои уламо“ ташкилотининг Тошкент шўъбасини бошқарган (1917—18). Самарқанддаги Шоҳизинда қабристонига дафн этилган.
Адабиётлар
- Мустафо Чўқай ўғли, Истиқлол жаллодлари [1917-йил хотиралари], Т., 1997; Аъзамхўжаев С., Туркиетон Мухторияти, Т., 2000; Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков националной независимости, Т., 2000; Ражабов К,., Ҳайдаров М., Туркистон тарихи (1917— 1924-йил), Т., 2002; Ўзбекистон тарихи (1917-1991 и.), Т., 2002.Қаҳрамон Ражабов, Муродилла Ҳайдаров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |