Sherali Turdiyev
Шерали Турдиев — (1933, Зомин тумани — 2011, Тошкент) адабиёцҳунос, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси (1969), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1993).
| Шерали Турдиев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1933-йил Зомин тумани, Бешбулоқ қишлоғи |
| Вафоти |
2011-йил, 18-март Тошкент |
| Мукофотлари | „Меҳнат шуҳрати“ ордени |
Фаолияти
Ўрта Осиё давлат университети (Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)ни тугатган (1957). Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида ишлаган. ХХ аср боши ва 1920—1930 йиллар ўзбек адабиётининг Беҳбудий, Қодирий, Зиё Саид сингари намоёндалари асарларини тўплаш ва нашр этишда фаол қатнашган.
Асарлари
„Ўзбек адабиёцҳунослиги ва танқидчилиги библиографияси“ (ҳаммуаллиф, 1967), „Ҳаётбахш таъсирлар“ (1977), „Ўзбек адабиётида кичик эпик жанрнинг шаклланиши“ (1978), „Адабий ҳамкорликлар самараси“ (1985) каби китоб ва рисолалар муаллифи.
Мукофотлари
„Меҳнат шуҳрати“ ордени билан тақдирланган (1999). У ҳақда „Фидойи олим“ ҳужжатли филми ишланган[1].
Манбалар
- ↑ ХХ аср Ўзбек мумтоз адабиёцҳунослиги. Тошкент: «Ўзбекистон миллий энсиклопедияси» [2016] — 226-бет.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |