Андоза:Инсон шахсияти

Шерали Бердиэв (1992-йил 12-ноябрда туғилган, Қўрғонтепа тумани, Андижон вилояти, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик ИТ-мутахассис, дастурчи, жамоат фаоли ҳамда тарихчи-этнограф. Андижон вилоятининг рақамли инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик регионал лойиҳалар — Андижонбизнес.уз (бизнес каталоги) ва Андижонуй.уз (кўчмас мулк платформаси) онлайн тизимларининг асосчиси (фоундер).

Биографияси ва Таълими

Шерали Бердиэв 1992-йил 12-ноябрда Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманидаги Қонди аҳоли пунктида туғилган. Этник келиб чиқишига кўра Фарғона водийсининг азалий туб аҳолиси ҳисобланган Себей (Себек) қирғизларининг Қонди уруғига (Чироқтамга шажарасига) мансуб. Она тарафдан (тога юрти) Хонобод шаҳри билан боғлиқ бўлиб, онаси Хидирша уруғидан.

Ўрта таълимни тугатгач, технологиялар ва телекоммуникация соҳасига қизиқиши сабабли Россияга йўл олган. 2013–2016-йилларда Москва шаҳридаги телекоммуникация ва алоқа йўналишидаги коллежда таҳсил олган. Ушбу таълим даврида веб-дастурлаш, тармоқ тизимлари ва рақамли технологиялар асосларини ўрганган.

Фаолияти

ИТ ва Рақамлаштириш лойиҳалари

Москвадаги таълим ва техник тажрибадан сўнг, Шерали Бердиэв Андижон вилоятига қайтиб, ҳудудий бизнес ва кўчмас мулк бозорини рақамлаштиришга киришди. У маҳаллий тадбиркорлар ва аҳоли учун хизмат кўрсатувчи иккита йирик мустақил платформани ишлаб чиқди:

  • Андижонбизнес.уз — Андижон вилоятидаги корхоналар, савдо нуқталари, клиникалар, хизмат кўрсатиш масканларининг онлайн каталоги ва геолокация тизими.
  • Андижонуй.уз — Вилоят миқёсида кўчмас мулк олди-сотдиси ва ижасига ихтисослашган воситачиларсиз онлайн эълонлар сайти.

Тарихий ва Этнографик изланишлари

ИТ фаолияти билан бир қаторда, Шерали Бердиэв Фарғона водийси, хусусан, Андижон (Дардоқ, Қонди, Хонобод) ҳудудида асрлар давомида яшаб келаётган этник қирғизларнинг тарихи, лаҳжалари ва унутилаётган қадимий урф-одатларини (масалан, меҳмондорчиликдаги "12 та жилик" анъанаси) тадқиқ қилиш билан шуғулланади. У интернет тармоқларида ҳудудий қирғизларнинг маданий кимлигини ифодаловчи этник рамзлар ва визуал консептлар муаллифи ҳисобнанади.

Тарихчи Ихтиёр Эсонов билан ўтказган тарихий подкастлари ва илмий баҳсларида Ўзбекистон қирғизларининг тил хусусиятлари, таълим тизимидаги муаммолар ва уларнинг ушбу тупроқдаги азалий ватанпарварлик ўрни ҳақида илмий асосланган фикрларни илгари сурган.

Иқтибослар

Шерали Бердиэв ўзининг миллий ғурури, қатъий ҳаётий принсиплари ва ижтимоий чиқишлари билан танилган. Унинг жамоат учрашувларида айтган қуйидаги сўзлари кенг тарқалган:

  • "Мен Андижон қирғизиман, мен Қирғизистон қирғизи эмасман. Мен Себей қирғизиман, лекин тарихимни унутмайман. Мен Қора қирғизман, Қорадарёни ҳеч кимга бермайман!" (2025-йил декабр, Андижон вилояти ҳокими билан Қўрғонтепа туманидаги учрашувдан).
  • "Мени сизлар муҳокама қилманглар, мени тарих муҳокама қилади."

Манбалар

1. Ўзбекистон қирғизлари ҳаёти ва маданияти ҳақида тарихий суҳбат: "ЎЗБЕКИСТОН ҚИРҒИЗЛАРИ ҲАҚИДА ҒАРОЙИБ ПОДКАСТ" — Тарихчи Ихтиёр Эсонов лойиҳаси, Шерали Бердиев билан суҳбат. 2. Андижон вилояти расмий тадбиркорлик ва бизнес реестри: Андижонбизнес.уз расмий сайти.