Sherlok (teleserial)
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
| ўзбекча: Шерлок (телесериал) | ||
|---|---|---|
| Номи: | Шерлок | |
| Асл атамаси: | инглизча: Шерлоcк (ТВ сериэс) | |
| Мамлакат: | ||
| Жанр: | Детектив, Драма | |
| Муаллифлар: |
Филм Артур Конан Дойл асарларига асосланган | |
| Қисмлар вақти: | 90 дақиқа | |
| Бастакорлар: | ||
| Продюсерлар: | ||
| Режиссёрлар: | ||
| Ролларда: |
| |
| Фасллар: | 4 та фасл | |
| Қисмлар: | 13 та қисм | |
| Телеканал: | ББC Оне | |
| Биринчи намойиши: | 25-июл, 2010-йил | |
| Ҳозирги ҳолати: | давом этмоқда | |
| Веб-сайт: | ҳттп://www.ббc.cо.ук/программес/б018ттwс | |
Шерлок яъни Шерлок Холмс сифатида жуда ҳам кенг тарқалган Британиянинг Ҳарцwоод Филмс компанияси томонидан, махсус ББC Wалес учун сураътга олинган телесериал. Филм сер Артур Конан Дойлнинг детектив Шерлок Холмс асарлари асосида сураътга олинган. Филмдаги воқеалар ёзувчи тассавуридек ХХ асрда эмас балки, бизнинг кунларда содир бўлади. 2009-йилда махсус намойишга чиқмаган эпизодлар тақдимоти бўлиб ўтади, кейинчалик 2010-йилда ББC Оне ва ББC ҲД телеканалларида тўқсон (90) минутлик уч қисмли биринчи фасл кўрсатила бошланган. Иккинчи фасл 2012-йилнинг январида, учинчи фасл эса 2014-йилнинг январида ББC Оне телеканали томонидан омма эътиборига ҳавола этилган. 2014-йилнинг 8-январида Стевен Моффат телесериал тўртинчи ва бешинчи фаслларга чўзилишини ОАВ ҳодимлари билан бўлган суҳбатда қайд этиб ўтган.[1] Ушбу телесериалнинг ўзбек тилидаги таржимаси 2014-йилнинг августида Ёшлар телерадиокомпанияси томонидан эфирларга узатилган бўлиб барча фаслларни ўз ичига қамраб олади. Сериал муаллифлари таниқли Ким Доктор ва Жеккил телесериаллари билан муҳлисларга яхши таниш бўлган Стевен Моффат ва Марк Гетисслардир.[2] Бош ролларни эса (Шерлок Ҳолмс ролида) Бенедикт Камбербетч ва (Доктор Вацон ролида) Мартин Фриманлар ижро этишган. Филмни тасвирга олиш ишлари асосан, Лондон ва Cардифф шаҳарларида бўлиб ўтган. Ушбу филм уч фасл тақдимоти юзасидан кўплаб Халқаро киномукофотларига муносиб кўрилган ва 2011-йилда Энг яхши драмматик сериал[3] номинацияси остида нуфузли БАФТА телевизион мукофотига сазовор бўлган.
Қисқача сериал борасида
Сериалда Конан Дойлнинг ажойиб криминалистика ва ваҳимали Шерлок Холмс асари бош қаҳрамони ва унинг яқин дўсти Др. Вацонларнинг саргузаштларидан парчалар келтирилган. Ҳодисалар ривожи ХИХ ва ХХ асрлардан бизнинг даврларга кўчирилган ва мослаштирилган. Ёрдамчига эҳтиёжи кучли Шерлок Холмс ўз дўсти орқали яқинда Афғонистондан қайтган ҳарбий-шифокор Жон Вацон билан танишади. Шерлок дарҳол Вацонни яқинда Афғонистондаги урушдан қайтганини ва уруш хотиралари уни ҳамон қийнаётганини ҳамда оёғига қараб оёқдаги оғриқ псиҳоматия оқибатида юзага келишини айтиб бериб Вацонни ҳайратга солади. Бу икки жентлменлар Бейкер Стрит кўчасида 221 Б уйда яшовчи кўнгилчан Хадсон хонимникига ижарачи сифатида жойлашишади. Улар биргаликда ўта кузатувчанлик, тезкор таҳлил, дедуксия назарияси, замонавий технологиялар, интернет ва мобил алоқа воситалари ёрдамида Сcотланд Ярдга мураккаб жиноятларни фош этишда ўзига хос беминнат ёрдамларини кўрсатишади.
Сериалнинг яратилиши
Ғоя
Телесериал Стевен Моффат ва Марк Гатисс ҳамкорлигининг маҳсули ҳисобланади. Ушбу икки шахс олдинлари ҳам телеканаллар учун махсус Холмс каби мураккаб филмлар билан шуғулланишган[4]. 2007-йилда Моффат Роберт Стивенсоннинг Жаноб Хайд ва доктор Жеккилнинг қоърқинчли таърихи асарига асосланган Жеккил филмига сенаристлик қилади.[5] Марк Гатисс эса, Чарлз Диккенснинг асарларига асосланиб сураъатга олинган Ким Доктор илмий-фантастик сериалининг Нотинч ўлик номи билан машҳур бўлган қисмига сенаристлик қилади[6]. Бу ғоя Моффат ва Гатисс Ким Доктор филми устида ишлаётган вақтлари, Лондонга поезд орқали биргаликда кетишаётганида иккаласига ҳам Дойлнинг детектив асарлари ёқишини пайқаб қолиши, телесериал яратилишига асосий туртки бўлган[7]. Улар ғоясининг асосий мазмуни бўлиб, Шерлок Холмсни индустриал эпоҳа васвасасидан ҳалос этиш бўлган. Шерлок Холмс таърихи ҳақида Марк Гатисс ушбу сўзларни айтиб ўтган: Мен қачонки фикрлари ўқилмаган инсонларни учратганимда, уларни (одамлар) нақадар қизиқарли нарса кутаётгани ҳақида доим ўйлайман.[8] Монте-Карлода бўлиб ўтган, мукофот топшириш маросимларидан бирида, продюсер Сю Верту ва Моффатнинг рафиқаси бу икки ғоя муаллифига филмни ёрқин экранларга олиб чиқишни тавсия қилишади.[9]
Стевен Моффатнинг Тҳе Гуардиан нашриёти билан бўлган интервюси:[10]
Биз уни жумбоқли фикрлаш санаъатидан ҳалос этиб, қандай бўлса ҳам, уни ўз ҳолича кўришни истаган эдик. Шерлок Холмс аслида мўжизакор инсон бўлиб, бой оиланинг фарзанди бўлган ва мушкул жиноятларни олимлардек фош этган изқувар бизнинг шаҳарда яшаган. Вацон бўлса ҳарбий жароҳати туфайли Афғонистондаги фронтдан четлатилган доктор бўлади. Фронтга қайтишни тез қумсагани боис, уй унга зерикарлидек туюлади. Бироқ жиноятни бир телба билан фош этиш унга завқ бағишлайди.
— ўзбек тилига Фойдаланувчи:Бир соддадил Узбек томонидан таржима қилинди
Асл нусхаси:
Wе wантед то бринг ҳим оут оф тҳе фаух-Виcториан фог анд сеэ ҳим фор wҳат ҳе ис. Шерлоcк Ҳолмес ис реаллй тҳат пош фреак фром а wеалтҳй фамилй, тҳат сcарй боффин cриме-солвер wҳо ливес ин ёур тоwн. Тҳен Wацон тҳе эх-солдиэр, инвалидед оут оф тҳе wар ин Афгҳанистан, cоминг ҳоме а бит боред беcаусе ҳе'д ратҳер бе баcк ат тҳе фронт. Со солвинг cримес wитҳ а псйчопатҳ эхcитес ҳим.
Гатисс сериалнинг охирги қисмлари ниҳоятда ва жуда зерикарли эканини таъкидлаб ўтиб, Бейзил Ратбван бош ролни ижро этган 1930-нчи ва 1940-нчи йиллардаги филм каби Холмсни асл ҳолидан узоқлаштириш кераклигини қайд этиб ўтган[8]. Шерлокнинг ДВД форматидаги аудиолавҳаларида Моффат ва Гатисснинг фикрича, улар асл Конан Дойл асарларидан ва Шерлок Холмс борасида сураътга олинган барча филмларлардан фойдаланишган.[9] Бенедикт Камбербетч ижросидаги Шерлок Холмс образи жиноятни фош этиш пайтида СМС, Интернет, ГПС каби замонавий технологиялардан фойдаланади. Паул МcГуиганнинг айтишига қараганда сериал бошидаги тўрт қисм Конан Дойл тассавуридек содир бўлган, фақатгина филм воқеалари бизнинг замонамизга ўзгартирилган. Дойл тассавуридаги Шерлок Холмс ўз давридаги технологиялар ва лабаратория тажрибаларидан фойдаланган.[11]
Бенедикт Камбербетч:
Мен Холмснинг Википедиядан фойдаланишига шубҳам бор. Лекин у технологиядан фойдали ресурс сифатида фойдаланади[12].
Исмлар ва персонажларнинг муомаласи билан боғлиқ кўпгина ҳолатлар замонавийлаштирилган. Шерлок телесериалида қаҳрамонлар бир-бирини исмлари билан аташган ҳамда улар орасидаги муносабат ҳам ўзгача лавҳа касб этган.[13].
Таърих ва қаҳрамонларнинг замонавийлаштирилишига қарамасдан, баъзи бир эпизодлар ўзгартирилмаган. Бунга мисол, Холмс Бейкер Стритдаги манзили, унинг қадрдонлари ва унинг ашаддий душмани Мориарти шулар жумласидандир[14] Мартин Фриман – Афғонистондаги урушдан қайтганига унчалик кўп бўлмаган ҳарбий шифокор Жон Вацон образини талқин этган;[15] Гатисс ва Моффат тасвирлаган Вацон образи билан Конан Дойл яратган Вацон орасидаги тафовут шундаки, асл китобда ёзилишича Доктор Вацон Иккинчи инглиз-афғон урушида яраланиб фронтдан четлатилишидадир.
Кейинчалик Гатисс:
Бу ўша уруш деб ўйладим мен. Ўша мағлуб қилиб бўлмайдиган уруш[8].
Шерлокнинг (60) олтмиш дақиқалик биринчи эпизоди 2008-йилда Эдинбургда ўтказилган халқаро теленигоҳ фестивалида намойиш этилиб, иккинчи эфир 2009-йилга тайёрланган[14]. Эпизоднинг мувафаққиятли намойишидан сўнг телесериални тўлиқ сураътга олиш ишлари режалаштирилган[14][16] Биринчи эпизодга ОАВ ҳодимлари томонидан берилган ҳабарга кўра 800 000 фунт-стерлинг сарфланган.[17]. ББC маъмурияти сериалнинг бу форматдаги эпизодини ўзгартириш керак деган ҳулосага келган ва уч эпизод тўқсон дақиқалик қилиб сураътга олинган[16][17]. Кейинчалик биринчи қисмларнинг кўрсатилмаган варианти биринчи фасл билан биргаликда ДВД форматида муҳлислар эътиборига ҳавола этилган. Муаллифлар ДВДдаги аудиолавҳалар ББC томонидан маъқулланган, лекин формат жиҳатини ўзгартириш кераклиги борасида зарурий маслаҳатлар берилган. Тҳе Гуардиан журналистининг сўзларича Янгича қиёфа касб этган эпизод қайтадан ёзилган, кенгайтирилган, бутунлай ташқи ўзгариш, декорация режалари, овозлаштириш ишлари қайтадан амалга оширилган[17].
Актёрлар таркиби ва персонажлар
Тасвирга олиш жараёни ва кейинги босқичлар
Эпизодлар рўйхати
Биринчи фасл (2010)
Иккинчи фасл (2012)
Учинчи фасл (2014)
Тўртинчи фасл
Тўртинчи фаслнинг сўнги икки қисмнинг премераси 2017-йил Феврал ойига мўлжалланган.
Жонли эфир ва рейтинглар
Биринчи фасл
Иккинчи фасл
Учинчи фасл
Матбуот ва боғловчи ашёлар
Саундтрейк
Шерлоcк: Тҳе Нетwорк
Реаксия
ОАВ
Баҳсли мавзулар
Гомосексуал кўриниш
Ирен Адлер қиёфаси
Америка телесериаллари билан таққосланиши
Машҳурлик
Мукофотлар ва номинациялар
Манбалар
- ↑ Паул Жонес. „Шерлоcк: Wе’ве плоттед оут тҳе wҳоле оф сериэс 4 анд 5 ревеалс Стевен Моффат“ (инглизча). Радио Тимес (8 января 2014). Қаралди: 9-январ 2014-йил.
- ↑ Паул Жонес. „Шерлоcк сеасон 4 cоулд cоме соонер тҳан эхпеcтед: «Wе’ре wоркинг он датес» сайс продуcер“ (инглизча). Радио Тимес (9 января 2014). 12-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2014-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 12-январ 2014-йил санасида архивланган)
- ↑ „Телевисион Аwардс Wиннерс ин 2011“ (инглизча). БАФТА. 2-ноябр 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-январ 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2-ноябр 2011-йил санасида архивланган)
- ↑ Паркер, Робин. „Доcтор Wҳо'с Моффат то Пен Модерн Шерлоcк Ҳолмес“ (инглизча). Броадcаст. Эмап Медиа (23 августа 2008). 2-декабр 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-январ 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2-декабр 2008-йил санасида архивланган)
- ↑ Wалтон, Жамес „Тҳе Wеэкенд он Телевисион“ (инглизча). Тҳе Телеграпҳ (18 июня 2007). 21-май 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-январ 2012-йил.
- ↑ Марк Гатисс. Доcтор Wҳо: Тҳе Шоотинг Сcрипц. ББC Боокс, 2005. ИСБН 0-563-48641-4.
- ↑ Беван, Натҳан. „Бенедиcт Cумбербатч, Мартин Фреэман стар ин неw ББC Шерлоcк Ҳолмес драма филмед ин Cардифф“ (инглизча). Соутҳ Wалес Эчо. Wестерн Маил анд Эчо (15 января 2009). Қаралди: 23-январ 2012-йил.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедтҳорпе - ↑ 9,0 9,1 Суэ Вертуэ, Стевен Моффат ва Марк Гатиссларнинг аудиолавҳалари телесериалнинг биринчи Пушти тадқиқот қисмида фойдаланилган.
- ↑ Стуарт Жеффриэс. „'Тҳере ис а cлуэ эверйбодй'с миссед': Шерлоcк wритер Стевен Моффат интервиэwед“ (инглизча) (20 января 2012). 2012-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-январ 2012-йил.
- ↑ Пендреигҳ, Бриан „Тимес ҳаве чангед бут cримес аре тҳе саме фор неw Шерлоcк Ҳолмес“ (инглизча). Тҳе Ҳералд (19 июля 2010). 8-май 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-январ 2012-йил. (WебCите сайтида 8-май 2012-йил санасида архивланган)
- ↑ „Шерлоcк ис а риде фор Cумбербатч“ (инглизча). Пресс Ассоcиатион. Стреатҳам Сcотланд (24 июля 2010). 2011-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-январ 2012-йил.
- ↑ Бриан Пендреигҳ. „Тимес ҳаве чангед бут cримес аре тҳе саме фор неw Шерлоcк Ҳолмес“ (инглизча). Ҳералд Сcотланд (19 июля 2010). 2012-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-январ 2012-йил. (WебCите сайтида 8-май 2012-йил санасида архивланган)
- ↑ 14,0 14,1 14,2 „ББC то маке а модерн-дай Шерлоcк Ҳолмес“ (инглизча). Тҳе Телеграпҳ (19 декабря 2008). Қаралди: 23-январ 2012-йил.
- ↑ АП. „Лифе оуциде Тҳе Оффиcе фор Мартин Фреэман“ (инглизча). Wалес он Сундай. Wестерн Маил анд Эчо (16 августа 2009). Қаралди: 23-январ 2012-йил.
- ↑ 16,0 16,1 Ҳеритаге, Стуарт „Реплай тҳе бест оф 2010“ (инглизча). Тҳе Гуардиан (24 декабря 2010). 2012-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-январ 2012-йил.
- ↑ 17,0 17,1 17,2 Лаwсон, Марк „Тҳе ребиртҳ оф Шерлоcк“ (инглизча). Тҳе Гуардиан (2 сентября 2010). Қаралди: 7-сентабр 2010-йил.








