Shermat Ermatov
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. |
Шермат Эрматов (1900-йил, Фарғона вилоятининг Ярқишлоқ қишлоғи, Россия империяси — 1938-йил) — совет давлат арбоби, Ўзбекистон ССР адлия халқ комиссари ва прокурори (1930—1932).
| Шермат Эрматов | |
|---|---|
|
Мансаб даври 1930-йил 14-апрел – 1932-йил | |
| Ҳукумат бошлиғи | Файзулла Губайдуллаевич Хўжаев |
| Ўтмишдоши | Аҳмадбек Матқулович Мавлонбеков |
| Вориси | Магазй Лебузович Масанчи, халқ комиссари арбоби Давронбек Аҳмадбеков |
|
Мансаб даври 1930-йил 14-апрел – 1932-йил | |
| Ўтмишдоши | Аҳмадбек Матқулович Мавлонбеков |
| Вориси | Магазй Лебузович Масанчи, халқ комиссари арбоби Давронбек Аҳмадбеков |
|
Мансаб даври 1929-йил 14-май – 1930-йил апрел | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1900-йил Ёрқишлоқ қишлоғи, Фарғона вилояти, Россия империяси |
| Вафоти | Нома’лум |
| Сиёсий партияси | ВКП (б) |
| Мукофотлари |
|
Таржимаи ҳоли
Фермер оиласида туғилган. Кечки курсларни тамомлаган.
1918-йилдан РCП (б) аъзоси.
1916-йилда — чойхонада ишлаган. 1916-йил сентабр — 1917-йиллар давомида — Темир йўлда ишчи бўлиб ишлаган.
1918—1924-йилларда — Қўқон темир йўлида қозонхона ёрдамчиси бўлган. 1917-йил охирида — Қизил гвардия отрядига қўшилган.
1918-йил бошида — „Қўқон мухторияти“ деб аталган тузум мағлубиятга учраган пайтда Қўқондаги кўча жанглари қатнашчиси бўлган. 1924—1928-йилларда — темир йўлнинг Қўқон участкасига қарашли 1-сонли депо қозон ясовчиси бўлиб ишлаган.
1924—1925-йиллар ва 1927—1928-йилларда — Қўқон шаҳрида Темир йўл бўйича ВКП (б) ячейка бюроси аъзоси бўлган.
- 1926—1927-йилларда — Қўқон шаҳри темирйўлчилар клуби раҳбари;
- 1926-йилда — Қўқон темир йўлчилар касаба уюшмаси раиси,
- 1925—1928-йилларда — Фарғона туман назорат комиссияси аъзоси,
- 1928—1929-йилларда — Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш халқ комиссарининг ўринбосари;
- 1929—1930-йилларда — Ўзбекистон ССР Олий суди раиси,
- 1930—1932-йилларда — Ўзбекистон ССР Адлия халқ комиссари, Ўзбекистон ССР прокурори.
„Улуғ Ватан уруши“ қатнашчиси.
Ўзбекистон Компартияси (б) Марказий назорат комиссияси аъзоси этиб сайланган.
Мукофотлари ва унвонлари
1-даражали Ватан уруши ордени (1985).