Shermat Yormatov
Шермат Ёрматов (17-октябр 1939-йил, Фарғона туманида тугулган – 22-декабр 2021-йил, Тошкентда вафот этган, Ўзбекистон[1]) – хор дирижёри, композитор, болалар хори санъатининг фаол тарғиботчиси. Ўзбекистон халқ артисти (1997).
| Шермат Ёрматов | |
|---|---|
| Таваллуди |
17-октябр 1939-йил Фарғона, Ўзбекистон ССР |
| Вафоти |
22-декабр 2021-йил (82 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Фаолият йиллари | 1967-2021 |
| Мукофотлари |
|
Таълими
У 1967-йилда Тошкент давлат консерваториясини хор дирижёрлиги мутахассислиги бўйича тугатган[2].
Меҳнат фаолияти
Тошкент шаҳридаги 99-ўрта мактабда мусиқа ўқитувчиси ва „Бойчечак“ хор студиясининг раҳбари (1962–82), Узтелерадиосида хор жамоаси дирижёри (1967–70), „Булбулча“ болалар хорининг бадиий раҳбари ва бош дирижёри (1971-йилдан), Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази раиси ўринбосари (1996–99). А. Қодирий номидаги Маданият институти (1980–95) да ўқитувчи, доцент (1994)[2].
Ижоди
Композитор ижодида вокал мусиқа (айниқса болалар учун яратган қўшиқлари) асосий ўрин тутади. Унинг „Салом мактаб“, „Ғилдирагим“, „Икки қўйманг, ўқитувчи!“, „Сумалак“, „Оймоможон ром бўлди“, „Қизалоқ“, „Хон атлас“, „Бу юртнинг ёшлари“, „Читти гул“ (фолклоретнографик сюита), „Ассалом ҳаёт“ кантатаси (Т. Илҳомов сўзи) каби қўшиқлари турли мусиқа тўпламларида нашр этилган. 1970-йиллар ўртасидан бошлаб ўзбек болалар қўшиғи ҳамда хор санъатига бағишланган доимий „Қўшиғим – жон қўшиғим“, „Биргаликда куйлаймиз“ телекўрсатувларини олиб боради[2].
Мукофотлари
Шермат Ёрматов 1994-йилда „Соғлом авлод учун“ ордени билан мукофотланган[2]. Шермат Ёрматов 2021-йил 22-декабрда оламдан ўтди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |