Шеробод беклиги ёки Шеробод вилояти (ўзбекча: Шеробод беклиги / Шеробод вилояти ; тожикча: Бекигарии Шеробод) — Бухоро амирлиги таркибидаги маъмурий бирлик, йирик бекликларидан бири ҳисобланган. Бухоро амири Муҳаммад Раҳимхон томонидан 1757-йилда ташкил қилинади[1]. У асосан ўз одамларини маъмурий-сиёсий бошқарувга ўзининг содиқ одамларини қўяди. Шеробод беклиги жанубда Амударё соҳиллари ҳамда Қоракамар кечувидан Паттакесаргача, шарқда Сурхондарёнинг ўнг қирғоғи ва Жарқ’орғон қишлоғини, шимоли-ғарбда Истара ариғи ва Шеробод шаҳридан Таллак, Хўжаи тоғларининг ён бағриларигача бўлган ҳудудни ўз ичига олган. Ҳозирги ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида Шеробод туманида жойлашган. Маъмурий маркази Шеробод шаҳри бўлган. Амлокдорлик Шеробод беклиги ҳудуди ўз ичига олтитта амлокдорликни олган. Булар Таллашқон, Солиҳобод, Жарқўрғон, Гиламбоп, Саидобод номланган, ҳамда Шеробод шаҳрининг атрофи ҳам алоҳида амлокдорлик ҳисобланган. Н. А. Маевнинг маълумотларига[2] кўра амлокдорликлар бешта бўлган деб келтирилади. ХИХ аср охири ХХ аср бошларига келиб амликдорлар сони еттитага[3] ошади. Шеробод беклигида 1885-1886 йилларда амир сиёсатига қарши халқ норозичилик ҳаракатлари бўлиб ўтган[4]. Асосий сабаби солиқларнинг коъпайиб кетиши боълган. Бекликдаги хусусий ер эгалиги мулки ҳур ёки холис деб аталган. Бу ерлар амирга маълум хизмат коърсатган ёки жангларда алоҳида жасорат коърсатган шахсларга берилган. Шеробод беклигидаги Пошхурд, Майдон, Вандоб, Сариқ, Чигъатой қишлоқларида 100 ботмон ерлар эгаларига ёрлиқлар инъом қилиниб тарқатилган. Сув ислоҳоти 1912-йил 23-февралда Бухоро амирлигининг Ер ишлари бўйича вазири Мирза Насруллобой Қушбеги рус муҳандиси А. Г. Ананъевга Шеробод беклигига тегишли бўлган ерлардан фойдаланиш ҳақидаги шартномани имзолайди. Шартномага кўра 72000 десятина ернинг Қорақамар, Бешқўтон, Ангор, Янгиариқ, Амударё ва Каттақум ҳудудларида жойлашган улушлари А. Г. Ананъевга бепул фойдаланиш учун тақдим қилинади[5].

Манбалар

  1. ↑ С.Турсунов, А.Турсунов. М.Тоғаева. Шеробод тарихидан лавҳалар."Янги нашр".Тошкент. 2014.Б.356. 113 б.
  2. ↑ Материали для статистики Туркестанского края : Ежегодник / Под ред. Н. А. Маэва. Вип. 1 Материали для статистики Туркестанского края/ ҳттпс://руснеб.ру/cаталог/000199_000009_004461113/
  3. ↑ Джурабаев Дж. Х. Бухарский эмират во второй половине ХВИИИ — первой половине ХИХ вв. в писменних источниках, ҳттпс://www.диссерcат.cом/cонтент/букҳарскии-эмират-во-второи-половине-хвиии-первои-половине-хих-вв-в-писменнйкҳ-источникакҳ
  4. ↑ С.Турсунов, Э.Қобилов, Т.Пардаев, Б.Муртазоев. Сурхондарё тарихи."Шарқ".Тошкент. 2004.Б.608. 182 б.
  5. ↑ С.Турсунов, Э.Қобилов, Т.Пардаев, Б.Муртазоев. Сурхондарё тарих кўзгусида."Шарқ".Тошкент. 2001.Б.384. 126 б.

Адабиётлар

  • Искандаров Б. И. И // Восточная Бухара и Памир во второй половине ХИХ в. / Раджабов С. А.. — Душанбе : АН Таджикской ССР, 1962. — 357 п.
  • Искандаров Б. И. ИИ // Восточная Бухара и Памир во второй половине ХИХ в. / Раджабов С. А.. — Душанбе : АН Таджикской ССР, 1963. — 352 п.