Sherobod dostonchilik maktabi
Шеробод достончилик мактаби — Ўзбекистон Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларининг бир неча туманлари, Тожикистон ва Туркманистоннинг жанубий сарҳадларида етишиб чиққан юзлаб бахшиларни бирлаштирган ўзбек достончилик мактаби.
Сурхондарё ва Қашқадарёда достончилик анъаналарининг изчил ривожланиши бугунги кунларда ҳам давом этмоқда. Шунинг учун ҳам бу мактаб вакилларидан 1940-йилларда ёзиб олинган достонларда достончиликнинг нисбатан қуйи босқич унсурлари, бадиий тафаккурнинг унча ривожланмаган шакллари учрайди. 1960-йиллардан бошлаб эса анъаналарнинг муайянлаша бориши, маълум маънода китобийликка интилиш кучаяди. Бунда истеъдодли халқ бахшиси Қодир Раҳим ўғлининг (1936—1985) хизматлари катта бўлди. Шеробод достончилик мактабидан Қосимкўр, Шерназар Бекназар ўғли, Мардонақул Авлиёқул ўғли, Умир Сафар ўғли, Нормурод бахши, Аҳмад бахши, Нурали Боймат ўғли, Мамадрайим бахши, Юсуф Ўтаган ўғли, Эшқобил бахши, Бўрибой Аҳмад ўғли, Қодир Раҳим ўғли каби ўнлаб достончилар етишиб чиқди. Бугунги кунда Хушбоқ Мардонақулов, Шоберди Болтаев, Бобораҳим Маматмуродов, Қора ва Чори Умировлар, Қаҳҳор Қодир ўғли, Абдуназар Поёнов каби бир қанча бахшилар достончилик анъаналарини давом эттирмоқдалар. Бу мактаб вакилларидан ёзиб олинган "Олтин қовоқ", "Малла савдогар", "Зайидқул", "Оллоназар Олчинбек", "Ойчинор", "Шерали", "Келиной" каби қатор достонлар Ўзбекистоннинг бошқа жойларида яшаб ўтган бахшилар репертуарида учрамайди.
Адабиётлар
- Қаҳҳоров А., Янги достонлар, Т., 1988;
- Эргашев А., Халилов Д., "Ёзи ва Зебо" — ишқдостони, Қарши, 2000;
- Муродов М., Алпомишнома, 1—2-китоблар, Т., 1999, 2000.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |