Sherobod sement zavodi
Шеробод семент заводи — Дастлаб Олмалиқ кон металлургия комбинати таркибида ўз иш фаолиятини бошлаган[1]. Шеробод катта хом ашё захирасига эга. Туманда семент, оҳактош ва тупроқ(глина) конлари мавжуд. Шеробод семент заводи лойиҳанинг умумий қиймати 212,8 миллион долларни ташкил этади. Семент заводида йилига 1,5 миллон тонна сифатли портланд семент ишлаб чиқарилади. Шеробод семент заводида 1200 та маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган.

Шеробод семент заводида йиллик ишлаб чиқариш салмоғи 1.5 млн тонна. Қиш мавсумида газ ва ток тақчиллиги туфайли семент заводи тўлиқ куч билан ишлай олмайди[2]. Электр токи етарлича бўлган вақтларда завод тўлиқ куч билан ишлайдо ва соатига 6.000 киловатт энергия ишлаб чиқара олади. Шеробод семент заводи Марказий Сурхон-500 стансиясидан соатига 20-25.000 киловатт электр энергиясини олиб келмоқда. Заводнинг янги энергоблоги ишга тушса ташқаридан олинадиган электр энергияси миқдори 14-19.000 киловатгача камайиши мумкин. Бунинг натижасида элетр энергияси 30%гача тежалиши мумкин. Бунинг натижасида завод 60.000.000 сўмгача электр энергиясининг ўзидан тежаб қолади. Шеробод семент заводида қурилаётган энергоблок баландлиги 50 метр ва эни 32 метрни ташкил қилади. Шеробод семент заводида энг замонавий ва илғор техниклардан, фан ютуқларидан ўринли тарзда фойдаланиш мумкин. Шеробод семент заводи тўлиқ Европа стандартларига жавоб бера оладиган Марказий осиёдаги сабоқли семент заводларидан бири хисобланади[3]. Шеробод семент заводида чиқадиган маҳсулот нафақат ички бозорда балки қўшни Афғонистонга ҳам экспорт қилинади.
Манбалар
- ↑ ҳттпс://юз.уз/уз/неwс/шеробод-цемент-заводида-ишлатилган-газдан-электр-энергияси-олинмоқда
- ↑ ҳттпс://кун.уз/уз/02198133
- ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-август.