Шеробод тумани – Сурхондарё вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентябрда ташкил этилган. Туман шимолдан Бойсун, шимоли-шарқдан Бандихон, шарқдан Қизириқ, жанубдан Музработ, жануби-шардан Ангор туманлари, шимоли-ғарбдан Қашқадарё вилояти, ғарбдан Туркманистон билан чегарадош. Майдони 2,73 минг км². Аҳолиси 223,2 минг киши (2024). Шеробод туманида 1 шаҳар (Шеробод), 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бўстон, Чўянчи, Зарабоғ, Оққўрғон, Работак, Сариқамиш, Сеплон, Талашқон, Кўҳитанг, Янгитурмуш) бор. Маркази – Шеробод шаҳри.

Шеробод тумани
Шерабадский район

Sherobod istirohat bogʻi
Шеробод истироҳат боғи

туман
Таркибида Сурхондарё вилояти
Маъмурий маркази Шеробод
Ҳоким Ўрол Бобоқулов
Расмий тиллар Ўзбек
Аҳоли (2024-йил 1-ноябр) 223,2 минг
Динлар таркиби мусулмонлар
Майдони 2 730 км²
Баландлиги
денгиз сатҳидан
 Баланд чўққиси


 3 139
Коҳитанг тоғидаги Айри ота чўққиси м
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998
Интернет домени уз
Автомобил рақами коди 75
Харитада
Sherobod tumani xaritada

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (95,9%), шунингдек, тожик, рус, туркман, татар, қозоқ, корейс ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳоли зичлиги 1 км² га 50 киҳи[1].

Табиати

Релефи текислик, адир ва тоғликдан иборат. Текислик қисми чўл ландшафтли. Туман ғарбида Кўҳитанг тизмаси (энг баланд жойи Айри ота чўққиси, 3139 м), тоғлар орасида Зарабоғ ва Пашхўрд ботиқлари жойлашган. Жануби-ғарбдан шимоли-шарққа томон Шеробод-Сариқамиш қирлари ўтади. Фойдали қазилмалардан катта захирага эга бўлган ош тузи, олтингугурт, кўмир, ёнувчи сланец, мармар, гранит ва қурилиш материаллари конлари мавжуд. Иқлими қуруқ субтропик иқлим. Йиллик ўртача температура 18°. Январнинг ўртача температураси текислик қисмида 3,6°, тоғларда −6°, энг паст темпатура −20°. Июлнинг ўртача температураси 32,1°, энг юқори темпатура 48°. Йилига 150 мм ёғин тушади, ғарбий тоғ олди зонасида 500 мм га етади. Вегетация даври 266 кун. Туман ҳудудидан Шеробод дарёси ва унинг Майдон, Илонсой, Лайлагансой ирмоқлари ўтади. Туманнинг жанубий чегараси бўйлаб Занг канали, шарқдан Шеробод магистрал канали оқади. Оқтош, Дашхўрд, Зарабоғ қишлоқлари атрофларида қадимда фойдаланиб келинаётган коризлар бор. Текисликда оч ва тўқ бўз тупроқлар, адирларда арид, тоғларда сур тупроқлар тарқалган. Ёввойи ўсимликлардан арча, маврак, кийикўт, тоғ райҳон, коврак, шувок, Вандоб қишлоғи атрофларида ширинмия, занжабил, ровоч ва бошқалар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, жайран, каламуш, қўшоёқ, юмронқозиқ, жайра, кўрсичқон, тўқайзорларда тўқай мушуги, қобон, чиябўри; қушлардан каклик, майна, қалдирғоч, сўфитўрғай, чил, кўршапалак, ғоз, ўрдак; судралувчилардан, ўқилон, геккон, кўзойнакли илон ва бошқалар яшайди.

Иқтисодиёти

Туманда пахта тозалаш, керамика, ғишт, ун, семент заводлари, МТП, Хўжаикон туз кони, „Кампиртепа“ гранит карери, 130 дан зиёд хусусий фирма, 16 аксиядорлик жамияти, деҳқон бозори, қурилиш ва транспорт корхоналари, 250 савдо, 170 маиший хизмат, 50 жамоа овқатланиш обектлари бор. Қишлоқ хўжалиги, асосан, пахтачилик, ғаллачилик ва чорвачиликка ихтисослашган. Сабзавотчилик, полизчилик, пиллачилик ҳам ривожланган.

Шеробод туманида 11 ширкат, 3 деҳқон фермер хўжаликлари уюшмаси, 256 фермер, 1 асаларичилик, 2 қоракўлчилик хўжаликлари мавжуд. Суғориладиган ерларнинг 16,5 минг гектарига пахта, 13,4 минг гектарига ғалла экилади. Шунингдек, картошка, сабзавот ва полиз маҳсулотлари, узум, мева ҳам етиштирилади. 24,7 минг гектар ер ўрмонзор, 2,2 минг гектар ер кўп йиллик дарахтзор, 127 минг гектар ер яйлов билан банд (2003).

Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 32,6 минг қорамол (шу жумладан, 15,3 минг сигир), 122,6 минг қўй ва эчки, 57,3 минг парранда, 800 дан зиёд йилқи боқилади.

Тумандаги 69 умумий таълим мактабида 37 минг ўқувчи таълим олади (2003), 9 касб-ҳунар коллежи, маданият ва истироҳат боғи, 7 клуб ва маданият уйи, ўлкашунослик музейи, марказий кутубхона ва унинг тармоқлари мавжуд. 2 стадион, 18 спорт зали, 316 спорт майдончаси, спорт мажмуаси фаолият кўрсатади. 5 касалхона (шу жумладан, 2 таси қишлоқда), 24 амбулаторияполиклиника, 51 фелдшеракушерлик пункти, 10 қишлоқ врачлик пункти, тез ёрдам пункти, 13 дорихона аҳолига хизмат кўрсатади. Тиббий муассасаларда 165 врач, 1137 ўрта тиббий ходим ишлайди.

Туман ҳудудида „Оқтош“ ва „Вандоб“ санаторий ва соғломлаштириш оромгоҳлари жойлашган.

Шеробод-Қумқўрғон, Шеробод-Ангор-Термиз ва бошқалар йўналишларда автобуслар қатнайди. Археологик топилмалар Шеробод тумани ҳудуди қадимийлигини тасдиқлайди.

Туман ҳудудида ибтидоий санъатга тегишли Зарауцой расмлари, Жарқўтон ва Жондавлаттепа қадимий шаҳар харобалари, Нондаҳана иншооти (19- ХХ аср бошлари) бор.

Ҳозирги Шеробод тумани ҳудудидан ислом оламидаги машҳур муҳаддис Абу Исо Термизий етишиб чиққан. Туманда Имом ат-Термизий мақбараси сақланган.

Табиати

Релефи текислик, чўл, адир ва тоғлардан иборат. Ғарбида Кўҳитанг тоғ тизимаси (энг баланд Айриота чўққиси 3139 м), тоғлар орасида Пошхурд, Зарабоғ ботиқлари бор. Туман маркази – Шеробод шаҳри Термиздан 59 км шимоли – ғарбда. Яқин темир йўл бекати – Навшаҳаргача 42 км. Туманда 9 қишлоқ (Катта ривожланган қишлоғи Ғурин кичик Бўстонсой, Зарабоғ Оққўрғон, Работак, Сариқамиш, Сеплон, Таллашқон, Кўҳитанг, Янгитурмуш) бор.

Шеробод шаҳри (аҳолиси 22,2 минг киши) Шерободдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Шаҳар Ўзбекистоннинг асосий маъмурий ва маданий марказлари билан автомабил йўллари орқали боғланган – у Катта Ўзбекистон йўли ёқасида.

Шеробод бир неча минг йиллик тарихга эга. У шаҳари Ҳайбар деб аталиб, Искандар Зулқарнайн даврида ҳам мавжуд бўлган. Ривоят этилишича, араб халифаларидан Али бошлиқ қўшин шаҳарни бир ҳамла билан забт этган. Шу муносабат билан шаҳар Шеробод деб аталган (Али Оллоҳнинг ердаги шери деб сифатланган). В. В. Бартолъднинг таҳминича эса, Шеробод ҳозирги номини ХВИИИ аср бошларида олган бўлиб, Шеробод дарёнинг ўнг соҳилида қалъа қурилган қўнғирот уруғидан ҳукумрон – Шер Али номи билан аталган. Яни бир тахмин шуки, Шеробод – „бош работ“, яъни „бош бекат“ маъносини англатади. Археологик топилмалар Шерободнинг ниҳоятда қадимийлиги ҳақидаги ривоятларни тасдиқламоқда. Шеробод туманининг Кўҳитанг тоғларидаги Заравуцой қояларида биз мураққанинг бош қиш қисмида қайд этиб ўтган ибтидоий расмлар тасвирланган ёдгорлик топилган. Шерободдан ўн километр жануби – ғарбда жез даврига оид йирик йирик қўрғон – Жарқўтан, 6 км жануби-шарқдан эса ВИ—В асрларда пайдо бўлган Жондавлаттепа қўрғони жойлашган. Шерободнинг шимолий чеккасида яна бир катта қўрғон – Кофирқалъа топилди. Қўрғоннинг умумий майдонни 14 гектар бўлиб милоддан авалги 1 аср милодий 4 асрга талуқлидир. Унинг қаласида сўнги ўрта асрда ҳам ҳаёт жўш урган 10 асрда Шерабодда Термиз дарвоза йўлидаги сўнги бўкат Розиқравод бино бўлган Шеробод дарё оқиб келадиган тоғ дараси ёқалаб Туркистонни Афғонистон ва Ҳиндистонни боғловчи муҳим савдо йўли ўтган Шерободдан 3 км шимолдан маҳкам истиҳкомли Нондахана (нон йўли) иншоати жойлашган. 19 аср −20 аср бошларида бу ер махсус бож йиғлиадиган жой бўлгани учун шундай аталган. Бу ерда Шерободдарёдан кўп канал ва ариқ шахобчари чиқан. Бинобарин Нондахана фақат карвон йўлини эмас сув тақсимотини ҳам назорат қиладиган жой бўлган. 19 аср 20 аср бошларида Шеробод Бохоро амирлигига қарашли катта бекликлардан ҳисобланган. Асримиз 70 йилларнинг иккинчи ярмида Шеробод даштини жадал ўзлаштиришга киришилди. Ҳозирги Шеробод шаҳри замоновий обод шаҳарлардан. Шерободдарё соҳили бўйлаб маданият ва истраҳат боғи жойлашган Шаҳрнинг янги қисмида. 2 ва 4 қаватли уйлар қурилган. Жанубий қисмида саноат корхоналари – пахта тозалаш, сут мақсулотлари заводи қурилиш корҳоналари ўрнашган.

Шеробод туманида 200 дан ортиқ кичик ва хусусий корхоналар 13 та хисадорлик жамияти фаолият кўрсатмоқда „Улуғбек“ хусусий фирмасида ип йигирув фабрикаси ишга тусирилди. Н Муродов номидаги ҳиркат хўжалигида бир кеча кундузда 30 тоннадан ортиқ ун тортадиган завод ишлаб турибди. „Кулол“ хисодорлик жамиятида кулолчилик, оҳак, қандолатчилик темирчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади

Хўжаикон туз кони 1942-йилда ишга туширилган эди. Ҳозирги кунда у мамлакат аҳамиятига молик саноат корхонасидир. Туз кониди йилига 760 минг тонна саноат тузи, 93 минг тонна ош тузи ишлаб чиқарилмоқда 1995-йили Америка Қўшма Шитатларидан келтирилган жиҳозлар билан ишлайдиган истемол тузи ишлаб чиқариш йўналиши туширилди.

Шеробод туманида ассосан пахта, беда, маккажўхори, ғалла, картошка этиштирилади. Қўй эчки, қора мол парранда боқилади. Ишиқхоналарда лимон апилсин этишрилади. Анордан, ҳурмадан яхши ҳосил олинади. Туманда пахтачилик 2 чорвачилик 1 асаларичилик жамоа ва ширкат хўжаликлари фаолият кўрсатади. 3 саниатория ва сўгламлаштириш оромгоҳлари, 9 касалхона, 3 ҳунар билим юрти 62 мактаб 4 мактабдан ташқи муасса лицей 45 боғча ишлаяпди. 11 маданият ва истироҳат боғлари, асосий катта стадиони 7та каттаси Ғурин қишлоғида бошқалари туман марказида спорцменлардан бох бўйича чимпиён шерабодлик Шароф Холмаматов Бахриддинович кураш бўйича Каримов Дилмурод Алламуродович тайквандо буйича ёшлар ичида иқтидорли спортчи Боймуродов Отабек Ғайратович ларни мисол келтиришимиз мумкин.

Шерободдан кўплаб ижодкорлар таниқли кишилар этишиб чиқан булардан бир ранг тасвир устаси Ўзбекистон халқ рассоми (1987) Рўзи Чориевдир. У 1931-йилда Шеробод туманидаги Пошҳурт қишлоғида туғилган Рўзи Чориев асарларида ўлка манзаралари, ўтмиши ва бугуни катта маҳпрат билан акс этрилган. "Бойсунлик қария ", „ Пошҳурлик қиз Барно т“ „Сайроблик Чол“"Бойсун манзараси ", "Баҳор Шеробод манзараси " „Тоғлар манзараси“ шулар жумласидандир. Рўзи Чориев асарлари Республика ва -халқарокўргазмаларда намош этилган. У – Республикада хизмат кўрсатган санат арбоби, Хамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати.

Ҳуррам Мақсадқулов, Нодир Норматов ва Холмуродов Мансур каби шоир ёзивчилар ҳам шу тумандан ўсиб улғайган.

Манбалар

  1. ↑ "Шеробод тумани" ЎзМЕ. Ш-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил