Шерободдарё — Амударёнинг охирги ўнг ирмоғи ҳисобланиб, Ирғойли ва Қизилсой дарёларининг қўшилиши натижасида ҳосил бўлади. Дарё Бойсун тоғининг денгиз сатҳидан 3922 метр баландликдаги қисмидан бошланади.

Шерободдарё
Sheroboddaryo Sisanga qishlogʻi yaqinda, iyunda
Шерободдарё Сисанга қишлоғи яқинда, июнда
Тавсиф
Узунлиги 177
Сув сарфи 18,3 м³/с
Давлат

Шеробод дарёсида Шеробод ГЕС барпо этилган.

Номланиши

Мазкур дарё Мачай қишлоғига етгунига қадар Мачайдарё, у ердан Шеробод шаҳригача бўлган ҳудудда Шерободдарё, Шеробод шаҳридан қуйилиш жойига қадар эса Қорасувдарё (ёки Қорасув) деб номланиб келинади.

Мачайдарё кўп манбаларда сой сифатида тилга олинади. Унинг узунлиги 1086 метрни ташкил этиб, Сангчил ва Сисанага қишлоқлари ҳудудидан оқиб ўтади[1].

Тарихи

Шеробод дарёси бўйида, Шимолий Бақтрия ҳудудида жойлашган ҳамда аҳолининг жануби-ғарбдан кўчиши натижасида вужудга келган Бўстон ва Жарқўтан қабристонлари, шунингдек Жарқўтон аҳоли яшаш пункти жой олган. Бу манзилгоҳ Бақтрия-Марғиёна археологик мажмуасининг Сополли варианти (Сополли маданияти) билан боғлиқлиги аниқланган.

Жойлашиши

Шерободдарё Бойсун тоғи ҳамда унга ёндош бўлган Кўҳитанг тоғининг шарқий қисмидан бошланувчи Ирғойли ва Қизилсой дарёларининг қўшилиши натижасида пайдо бўлади[2].

Тузилиши

Дарёнинг умумий узунлиги 177 км ни ташкил этади. Сув ҳавзасининг умумий майдони эса 2950 км² га тенг.

Сув сарфи

Бу дарёда ўртача сув сарфи май ойида 20,6 м³/сек. ни, июл ойида 18,3 м³/сек. ни ташкил қилади. Тоғлардан чиқиш еридаги ўртача сув сарфи эса 7,5 м³/сек га тенг. Сув оқими йил давомида нотекис тақсимланган. Шерободдарё асосан қор-ёмғир сувларидан тўйинганлиги учун ҳам, одатда апрел-май ойларида тўлиб оқади.

Ерости тузилмаси ва сувлари

Ерости сувлари турли даврдаги ётқизиқлар орасидан чиқади. Палеоген ва неоген даври ётқизиқларидан чучук сув одатда 140-150 метргача чуқурликдан чиқиши кузатилган. Бўр даврига алоқадор ётқизиқлардан эса 1000-2000 метр чуқурликдан минерал шифобахш чучук сув чиқади. Бу сувнинг ўртача ҳарорати +60° дан +70° даражагача етиши мумкин.

Шерободдарё ҳавзасидаги сойликларнинг увоқ жинслари сувни яхши ўтказади, ёғиннинг кўп қисми шу жинслар орасига сизиб, кейинчалик бир меъёрда дарё ўзанига қайтиб чиқа бошлайди; шу тариқа оқим фасллар давомида бир текис тақсимланади. Қуйи оқимида дарё суви камайиб кетади. Бу дарё сувидан Шеробод шаҳри яқинидаги Дарбанд, Дара, Сисанга, Хўжабўлган, Мунчоқ ва Шеробод қишлоқлари фойдаланади. Шеробод туманида Шеробод ГЕС барпо этилган[3].

Қуйилиши

Қуйи оқимида дарё саёзлаша боради, ўзани меандерларни ҳосил қилади. Амударёга эса Шўроб қишлоғидан тахминан 280 м узоқликда қуйилади[4].

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ „Мачайдарё“. мапcарта.cом. Қаралди: 08-2023.
  2. ↑ „Сурхондарё табиий географик округи“ (о'збек). география.уз (23-05-2020). 2023-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 08-2023.
  3. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Шерободдарё“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ш-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  4. ↑ Андоза:Карта