Шеролчин - сигирқуйруқдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида шаҳрининг оддий Ш. ёки олга шеролчини тури ўсади. Бўйи 10—30 см. Пояси бир ёки бир нечта, тик ёки ердан кўтарилиб ўсади, пахмоқ тукли. Барглари пацимон қирқилган, пояга ҳалқасимон ёки қарамақарши ўрнашган. Тўпгули 3—10 см, гултожи оқиш пушти. Май—июл ойларида гуллаб уруғлайди.