Sheroz (Samarqand)
Шероз — Самарқанд шаҳридан шарқда (ҳозирги Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудуди) жойлашган қишлоқ.
Тарихи
Шероз қишлоғи ХИВ аср охирида Амир Темур томонидан асос солиниб, Эрондаги машҳур шаҳар Шероз шарафига қўйилган[1]. 1405-йил март ойида Шероз қишлоғида Амир Темур васиятини бузган самарқандлик мансабдорлар томонидан тахт вориси сифатида Халил Султон кутиб олинади[2]. Айнан мана шу қишлоқда 1409-йил 30-мартида Халил Султон саркарда Худойдод Ҳусайний томонидан асирга олинган[3].
1451-йил 10-июнда Шероз қишлоғи яқинидаги Қатвон даштида темурийлар Абу Саид ва Абдулло Мирзо ўртасида тахт учун кураш бўлиб ўтиб, жангда Абдулло Мирзо мағлубиятга учрайди ва Абу Саид буйруғига кўра қатл этилади[4].
Манбалар
- ↑ Василий Бартолд. Сочинения. 1964, с. 62
- ↑ Василий Бартолд. Сочинения. 1964, с. 76
- ↑ Василий Бартолд. Сочинения. 1964, с. 88
- ↑ Василий Бартолд. Сочинения. 1964, с. 164
Адабиётлар
- Василий Бартолд. Сочинения, 2-том, 2-қисм (рус тилида), Москва: Наука [1964] — 661-бет.