Shershoh
Шершоҳ, Шерхон Сур (асл исми Фарид) (1472—1545) — Шимолий Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган (1539—55) афғонларнинг сурийлар сулоласи асосчиси. Маълум бир муддат Бобур хизматида бўлган. Шимолий Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган бошқа афғон сулоласи (Лўдийлар сулоласи — 1451 — 1526) даврида шаҳрининг бобоси ва отаси Ҳиндистонга кўчиб келиб, ҳукмдорларга садоқатли хизмати эвазига катта ермулк эгаси бўлишган. 1526-йил Бобур Ҳиндистонни забт этган бўлсада, бироқ маҳаллий ҳинди рожалар ва афғонлар ҳали батамом таслим бўлмаган эди. Бобур вафотидан кейин Маҳмуд Лўдий Ҳумоюнга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юборган. Ш. Биҳар ҳукмдорига садоқат билан хизмат қилиб, аста-секин ҳокимият жиловини ўз қўлига олган ва Шерхон номи билан Биҳар ҳокими бўлган (1533), афғонлар орасида рбрўси ошиб, уларни ўз атрофида жипслаштирган. Чавса (Чауса) ва Каннўж (Канауж)да бўлиб ўтган 2 та жангда (1539, 1540) Ҳумоюнни мағлубиятга учратиб, Шершоҳ номи билан тахтга ўтирган. 1545-йилда ражпутлар қалъаси — Каланжарни қамал қилиш вақтида ҳалок бўлган. шаҳрининг ўлимидан кейин Шимолий Ҳиндистонда низолар кучайиб кетган. Ш. қисқа давр (1540—45) ҳукмронлик қилган бўлсада, у ерсолиқ ва молиявий соҳада бир қатор муҳим ислоҳотларни амалга оширган, кенг кўламда йўл ва шаҳар қурилиш ишларини олиб борган, савдосотиқни ривожлантириш ҳамда маъмурий соҳада маълум ўзгаришлар қилган, ҳиндилар билан тинчтотув яшаш сиёсатини ёқлаган. Ш. жорий қилган ислоҳотлар унинг вафотидан кейин бекор қилинган.
Ад.:Босворт К.Э., Мусулманскиединастии, М., 1971; Рўзиев Э., Ҳиндистонда Шершоҳ давлати, Т., 1992.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |