Шерхон Йўллиевич Алламуродов (1986-йил, Жарқўрғон тумани, Сурхондарё вилояти) – ўзбекистонлик давлат арбоби, ҳуқуқшунос. 2025-йил 27-январдан буён Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳокими.

Шерхон Алламуродов
 Қизириқ тумани ҳокими
Мансаб даври
2025-йил 27-январ – ҳозиргача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Арипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Бош вазир Абдулла Арипов
Ҳоким Улуғбек Қосимов
Аввалгиси Анвар Орипов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1986-йил
Жарқўрғон тумани, Сурхондарё вилояти)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълим Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси
Касби Ҳуқуқшунос
Унвони подполковник

Таржимаи ҳоли

Шерхон Алламуродов 1986-йилда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида туғилган. 2011-йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос, подполковник ҳарбий унвонига эга[1].

Меҳнат фаолияти

Алламуродов меҳнат фаолиятини ички ишлар органларида бошлаган. Турли йилларда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида бўлим бошлиғи, шунингдек, Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2023-йилдан Қизириқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган. 2025-йил 27-январда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг тақдимномасига кўра, Халқ депутатлари Қизириқ туман кенгашининг қарори билан Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланган[1].

2025-йил 23-август куни вилояти ҳокими фармойишига биноан Алламуродов интизомий жазога тортилган. Унга 2025-йилнинг биринчи ярмида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлашда сусткашликка йўл қўйгани сабабли Меҳнат кодексининг 312-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима чораси қўлланган[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Комилов, Асадбек „Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди“. Қалампир.уз (2025-йил 28-январ). Қаралди: 2025-йил 5-сентябр.
  2. ↑ „Қизириқ тумани ҳокими жаримага тортилди“. Кун.уз (2025-йил 24-август). Қаралди: 2025-йил 5-сентябр.