Шерхон Қораев (русча: Шерхон Караэв, инглизча: Шеркҳон Караэв) — филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), адабиёцҳунос олим. 1977-йилнинг 5-октабрида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида зиёли инсон Пўлатхон Зиёдиллахон ўғли хонадонида таваллуд топган.

Шерхон Қораев
Таваллуди 1977-йил 5-октябр (1977-10-05) (49 ёш)
Каттақўрғон, Самарқанд, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Соҳаси адабиёт
Мукофотлари Андоза:Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил

Таълими

Шерхон Қораэв 1984-йилда Каттақўрғон шаҳрининг 2-ўрта мактабида ўқий бошлаганман. Тақдир тақозоси билан 1988-йилда Нишон туманининг Талимаржон шаҳрига оила а’золари билан кўчиб келган ва ушбу туманнинг 4-ўрта мактабида ўқишни давом эттириб, та’лим муассасасини 1994-йилда тугатган.

Шерхон Қораев Тошкент Давлат университети (Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети)нинг бакалавриат журналистика факултетини 1996-2000-йилларда, магистиратурани 2000-2002-йилларда имтиёзли дипломлар билан тамомлаган. Ўқиш даврида Алишер Навоий номидаги Давлат ва Япониянинг “Сумитомо Cорпоратион” махсус стипендиялари соҳиби бўлган.

Меҳнат фаолияти

Шерхон Қораэв 1994-йилдан Нишон туманининг Талимаржон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият саройида маданий тадбиркор бўлиб ишлаган. 1995-йилдан Нишон туман ҳокимлигининг “Меҳнат байроғи”(ҳозирги “Нишон тонги”) газетасида мухбирлик қилган. Шерхон Қораэв 1998-2022-йилларда “Фидокор”, “Туркистон”, “Марказий Осиё маданияти”, “Нишон тонги” каби халқаро, республика ва маҳаллий газеталарда мухбир, бўлим муҳаррири, мас’ул котиб, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент автомобил-ё'ллари институти, Талимаржон саноат ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ва Нишон туманидаги 4-ўрта мактабларида ўқитувчи, катта ўқитувчи, ма’навий-ма’рифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. У ҳозирги кунда “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти Гуманитар фанлар кафедрасида доцент вазифасини бажарувчи вазифасида ишлаб келмоқда.

Бундан ташқари, у 13-Гулистон сайлов округидан Қашқадарё вилоят халқ депутатлари Нишон туман Кенгаши депутати этиб сайланган.

Илмий фаолияти

Шерхон Қораэв 2021-йилнинг 8-май куни Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Қарши Давлат университети ҳузуридаги Илмий Кенгашда “Темурийлар даври адабий мажлислари (Алишер Навоий қарашлари асосида)” мавзуидаги филология фанлари бўйича фалсафа докторлиги диссертацияни ҳимоя қилган.

Шерхон Қораэв ҳозирги кунда “Ўзбек адабиёти тарихида адабий мажлислар масаласи (ХВИ-ХХ аср боши мисолида) мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Унинг 200дан ортиқ илмий мақолалари АҚШ, Англия, Ҳиндистон, Полша, Россия, Украина, Қозоғистон, Тожикистон ва республикамиз матбуотида нашр этилган.

Ижоди

Шерхон Қораэвнинг “Бир қултум ишқ” (2014), “Авлиёлар авлиёси” (2017), “Дунёни ма’рифат қутқаради” (2018), “Навоий ўқиган китоблар” (2018), “Муҳаммад Юсуф ва Ғайбулло Ас-Салом” (2019), “Муносиб ворис”(2020), “Навоий адабий мажлислари” (2020), “Навоий ўқиган китоблар” (2020), “Навоий мажлислари”(2020), “Темурийлар даври адабий мажлислари (2021) каби ўттизга яқин илмий-оммабоп, бадиий-публицистик ва ше’рий китоблари чоп этилган.

Мукофотлари

Шерхон Қораэв 2016 йилда Президент фармонлари билан та’сис этилган “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” ҳамда 2021 йилда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

2018 йилда эса “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танловининг Қашқадарё вилояти босқичида “Босма ОАВ ходимларининг мақолалари бўйича” ғолибликни қўлга киритган.

Манбалар

Ҳаволалар