Шерзод Мирағламович Файзиев — ўзбек иқтисодчиси ва дипломати. 2012-йилдан 2020-йилгача Ўзбекистоннинг Озарбайжон ва Гуржистондаги элчиси бўлган[1][2].

Шерзод Мирағламович Файзиев
 Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси
 
Мансаб даври
2012-йил 26-апрелдан – 2020-йил 26-апрелгача
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Исматилла Эргашев
Вориси Баҳром Ашрафхонов
 Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси
 
Мансаб даври
2009-йилдан – 2012-йилгача
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Алишер Қодиров
Вориси ?
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1969-йил 1-феврал (1969-02-01) (57 ёш)
Тошкент

Биографияси

Маълумоти

Тошкент давлат аграр университети ва Москвадаги Дипломатик академия битирувчиси.

Меҳнат фаолияти

1993-йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган.

2001—2006-йилларда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси иккинчи котиби, 2006—2007-йилларда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё ва Африка бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

1993-1997 йилларда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси атташеси, учинчи ва иккинчи котиби, 1997—2001-йилларда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сиёсий таҳлил ва прогнозлаш бошқармаси иккинчи котиби лавозимларида ишлаган.

2007—2008-йилларда Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти Бош котибининг ўринбосари бўлган.

2009-йилдан 2012-йилгача Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.

2012-йилдан 2020-йилгача Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.

Манбалар