Шерзод Иннатилло ўғли Насруллаев (1998-йил 23-июлда Қашқадарё вилояти Косон туманида туғилган) – ўзбекистонлик профессионал футболчи, „Насаф“ клуби ва Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасида ҳимоячи ампуласида ўйнайди.

Шерзод Насруллаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Шерзод Иннатилло ўғли Насруллаев
Таваллуд санаси 1998-йил 23-июл (1998-07-23) (28 ёш)
Таваллуд жойи Косон Ўзбекистон
Бўйи 180 м (590 фт 6 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Вазни 78 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Пахтакор
Рақами 34
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2015—2017 Насаф-2
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2018—2025 Насаф 147 (10)
2018—2025 Пахтакор 0 (0)
Миллий терма жамоа‡
2018—2020 Ўзбекистон У-23 4 (1)
2022— Ўзбекистон 35 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 5-январ учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2026-йил 5-январ учун)

Фаолияти

Илк йиллари

Шерзод Насруллаев – Насаф футбол академияси битирувчиси ҳисобланади. 2017-2018-йилги мавсумда Шерзод Насруллаев Насаф клуби ўринбосарлар таркибида ҳаракат қилган.

Насаф сафида

2018-йил 1-январидан Шерзод Насруллаев Насаф У21 жамоасидан Насафнинг асосий жамоасига кўчиб ўтади. Шерзод Насруллаевнинг ўйин услуби Рўзиқул Бердиевга ёқади. Шерзод Насруллаев Насаф сафида биринчи мавсумида 1 та ўйин ўтказди ва умумий ҳисобда 10 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

2019-йилги мавсумда Шерзод Насруллаев Насаф сафида Ўзбекистон Суперлигасида 12 та ўйинда майдонга тушди 1 та голли узатмага муаллифлик қилди ва умумий ҳисобда 702 дақиқа майдонда ҳаракат қилди[1].

2020-йилги мавсумда Шерзод Насруллаев Насаф сафида Ўзбекистон Суперлигасида 22 та ўйинда майдонга тушди 5 та голли узатмага муаллифлик қилди ва умумий ҳисобда 1.691 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

2021-йилги мавсумда Шерзод Насруллаев Насаф сафида Ўзбекистон Суперлигасида 22 та ўйинда майдонга тушди 3 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Умумий ҳисобда 1.886 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

2022-йилги мавсумда Шерзод Насруллаев Насаф сафида Ўзбекистон Суперлигасида 12 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та сариқ карточка олган. 2022-йилнинг 4-апрелида Суперлига 4-туридан ўрин олган „Локомотив“ – „Насаф“ баҳсида (0:1), Шерзод Насруллаев учрашувнинг 65-дақиқасида елкасидан оғир жароҳат олди. Шундан сўнг, унинг ўрнига Алибек Давронов майдонга туширилди[2]. 2022-йилнинг 22-июнида Шерзод Насруллаев жароҳатидан тузалиб „Нефтчи“га қарши баҳсда захирадан майдонга тушди[3].

Терма жамоадаги фаолияти

Шерзод Насруллаев Ўзбекистонинг бир қанча ёш тоифалари жамоаларида ўйнаган. Жумладан, Ўзбекистон У21, Ўзбекистон У23 ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси. Шерзод Насруллаев Ўзбекистон У21 жамоаси сафида илк бор 2018-йил 4-сентабрда Токжикистонга қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилган. Умумий ҳисобда 3 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол урган. Ўзбекистон У23 жамоаси сафида илк бор 2019-йил 11-октабрда Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилган. Шерзод Насруллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида илк бор 2022-йил 27-январда Жанубий Суданга қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилган.

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси қайдномасидан ўрин олган[4].

Ютуқлар

Мукофотлари

2025-йил 6-июнда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан тақдирланган[5].

Фаолиятидаги статистикаси

Клуб сафидаги статистикаси

Клуб сафида мусобақалар бўйича ўйинлар ва голлар статистикаси
Клуб Мавсум Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Кубоги Осиё Чемпионлар лигаси Бошқа Умумий
Чемпионат Ишт Голлар Ишт Голлар Ишт Голлар Ишт Голлар Ишт Голлар
Насаф 2018-йил Суперлига 1 0 0 0 0 0 — 1 0
2019-йил Суперлига 12 0 2 0 0 0 — 14 0
2020-йил Суперлига 22 0 0 0 0 0 — 22 0
2021-йил Суперлига 22 3 5 0 7 1 — 34 4
2022-йил Суперлига 12 0 2 0 1 1 — 15 1
Жами 69 3 9 0 0 0 — 86 5

Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси сафида статистикаси

Ўзбекистон миллий терма жамоасида
Йил Ишт Гол
2022 2 -
Жами 2 -

Манбалар

Ҳаволалар