Шерзод Давлятович Қудбиев (ўзбекча: Шерзод Давлятович Қудбиев; 1981-йил 12-апрел) – 2025-йил 20-ноябрдан Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси[1]. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси (2020—2022[2]; 2023—2025[1]), Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири (2022—2023)[3][4][5][2]. Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси (2019—2020)[6], Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири (2018—2019)[7].

Шерзод Қудбиев
 1-Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси
 
Мансаб даври
2025-йил 20-ноябрдан
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши лавозим таъсис қилинган
 Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси
 
Мансаб даври
2023-йил 3-август – 2025-йил 20-ноябр
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши лавозим қайта таъсис қилинган
Вориси Фарруҳ Пўлатов
Мансаб даври
2020-йил 13-майдан – 2022-йил 30-декабргача
Ўтмишдоши Беҳзод Мусаев
Вориси лавозим бекор қилинган
 1-Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири
 
Мансаб даври
2022-йил 30-декабрдан – 2023-йил 3-августгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши лавозим таъсис қилинган
 Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси
 
Мансаб даври
2019-йил 30-августдан – 2020-йил 13-майгача
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Умар Исмоилов
Вориси Ғофуржон Мирзаев
 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
 
Мансаб даври
12-апрел 2018-йилдан – 30-август 2019-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Ўктам Ҳаитов
Вориси Нозим Ҳусанов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1981-йил 12-апрел (1981-04-12) (45 ёш)
Фарғона
Мукофотлари
Унвони Солиқ хизматининг 3-даражали давлат маслаҳатчиси

Биографияси

Таълими

2003-йилда Фарғона политехника институтини тугатган[8][9][10][11].

Меҳнат фаолияти

2003—2010-йилларда Меҳнат вазирлигида турли лавозимларда, 2010—2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг макроиқтисодий ривожлантириш департаменти бош мутахассиси, 2012—2015-йилларда Меҳнат вазирлиги илмий-тадқиқот маркази директори, 2015—2016-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг макроиқтисодий ривожлантириш департаменти раҳбарининг ўринбосари, 2016—2018-йилларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифаларида ишлаган.

Ҳукуматдаги фаолиятини 2018—2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири сифатида бошлаган.

2019—2020-йилларда Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси[12].

2020-йил май ойидан 2022-йил охиригача[13] ҳамда 2023-йил августдан[2] 2025-йил 20-ноябргача[1] – Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси.

Шу билан бирга, 2022-йилдан 2024-йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан бирлаштирилгунга қадар – Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитасининг фискал институти ректори вазифасини ҳам бажарган.

2022-йилдан – Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси вазифасини ҳам бажариб келмоқда[14].

2022-йил 30-декабрдан 2023-йил 3-августгача – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири[3][2].

2025-йил 20-ноябрдан Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси[1].

Суд иши

Шерзод Қудбиев 2021-йилда Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев устидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 99, 100, 1021 ва 1022-моддалари ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 33, 189 ва 191-моддаларига асосан иш қўзғатишни сўраб судга мурожаат қилган. Унинг судга мурожаат қилишига Расул Кушербаевнинг 2021-йил 23-февралда ҳуман.уз сайтига берган интервюси сабаб сифатида кўрсатилган. Шикоят аризасида Кушербаев ўз хатти-ҳаракатлари билан солиқ органларига 4.6 млрд сўм маънавий зарар етказилгани даъво қилинган[15].
2021-йил май ойида Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев учрашиб, масалани судгача олиб бормасдан ҳал қилишга келишиб олгач, суд иши тўхтатилган[16].

Журналистлар билан муносабати

Шерзод Қудбиев журналистлар билан муносабатларига доир чиқишлари билан ҳам машҳур бўлган. Жумладан, 2021-йилда „Тошкент 5 ташаббус ҳаракати“ доирасида Қудбиевнинг ёшлар билан учрашувида „обнал иши“ ҳақида сўраган журналистни „ҳайп учун“ савол бермасликка чақиради[17].
2022-йил январдаги матбуот анжуманида журналист қизга „халқ номидан гапириш ҳуқуқи йўқлиги“ни билдириб, журналистни „ёш қизча“ деб атагани интернетда фаол муҳокама қилинган[18].

Танқидлар

2020-йил октябр ойида интернетда Шерзод Қудбиевники эканлиги айтилган аудио хабарлар тарқалади[19]. Унда ДСҚ раиси тадбиркорга ортиқча тўланган ҚҚС суммаси ўз вақтида қайтарилмагани, унинг ҳисоб рақамини ёпиб қўйилганидан ғазабланиб, ходимни ҳақорат қилган. Кейинчалик Қудбиев аудио ўзига тегишли эканлигини тан олган.
2021-йил май ойида Қудбиев қалампир.уз журналистига берган қисқа интервюсида тарқалган аудио учун ўғил-қизи ва ота-онасидан уялганлигини таъкидлаган[20]

Мен раҳбар шахс оғир вазиятларда ҳам вазминлик билан ҳаракат қилиши лозимлиги тўғрисидаги фикримда қат’ий тураман ва юқоридаги ҳолатда ўзим шу фикрга қарши ҳаракат қилганимни тан оламан. Юзага келган вазиятда мас’улиятни ҳис қилган ҳолда, мен юқоридаги ходим билан алоҳида суҳбатлашдим ва биз биргаликда ёқимсиз ҳодисага тўлиқ барҳам бердик. Лекин бу мени мас’улиятдан фориғ қилмайди.

Видеонинг тарқалиши борасида қуйидагиларни айтиб ўтмоқчиман.

Ҳеч кимга сир эмаски, солиқ тизимида ислоҳотлар бошланган, шу билан бирга жуда кўп муаммолар йиғилиб қолган. Афсус билан айтиш керакки, ҳалигача айрим ҳолатларда тадбиркорларга нисбатан “соғин сигир” сифатида қараб, уларнинг ҳисобидан ўз хизмат вазифаларини, энг ёмони – айрим ҳолларда эса шахсий манфаатларини кўзлаётган шахслар учраб турибди.

Юқоридаги видеода айнан шундай ҳолатлар муҳокама қилинган эди. Биринчи ҳолатда – тадбиркорга ортиқча тўланган ҚҚС суммаси ўз вақтида қайтарилмаган, иккинчи ҳолатда – асоссиз равишда ҳисоб рақами банд қилиниб, ундаги маблағлар ундирилмоқчи бўлган.

Масаладан яқиндан хабардор бўлганлар яхши билишадики, ходимларнинг бундай мас’улияциз ҳатти-ҳаракатлари видеода айтиб ўтилган иккала ташкилотнинг ҳам фаолияти тўхтатилиши каби жиддий оқибатларга олиб келган эди. Ҳозирда ушбу корхоналарнинг фаолияти тўлиқ қайта тикланишига эришилди.

Афсуски, бугунги кунда бу каби масалаларни ҳал этишда шахсан менинг аралашувим талаб этилмоқда

— Шерзод Қудбиев, [21]

Мукофотлари

2024-йил 24-августда Дўстлик ордени билан мукофотланган[22].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Элшод С.. „Шерзод Кудбиев Солиқ қўмитаси раислигидан кетди, Фаррух Пулатов янги раис бўлди“. Газета.уз. Газета Неwс (2025-йил 20-ноябр). Қаралди: 20-ноябр 2025-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Шерзод Кудбиев яна Солиқ қўмитасига раис этиб тайинланди“. Газета.уз. Газета Неwс (2023-йил 3-август). Қаралди: 20-ноябр 2025-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1  Давлетов(ўзб.) Телеграм месенжерида
  4. ↑  ПМХ(ўзб.) Телеграм месенжерида
  5. ↑ „Президент фармони билан 17 та янги лавозим тайинлови амалга оширилди“ (уз). Кун.уз. Қаралди: 30.12.22.
  6. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/оз/2016/09/23/ҳоким/
  7. ↑ ҳттпс://www.хабар.уз/сиёсат/бугун-янги-раҳбар-тайинланади
  8. ↑ ҳттпс://дарё.уз/2018/04/12/бандлик-ва-меҳнат-муносабатлари-вазирлигига-янги-раҳбар-тайинланди/%7Céдитеур=Дарё}}[сайт ишламайди].
  9. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2018/04/12/министер/
  10. ↑ „архив нусхаси“. 2018-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-май.
  11. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2016/09/23/ҳоким/
  12. ↑ „Ш.Д.Кудбиевни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида“.
  13. ↑ „Бекзод Мусаев бош вазир ўринбосари сифатида таништирилди“.
  14. ↑ Шерзод Кудбиев Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси
  15. ↑ „Давлат солиқ қўмитаси Расул Кушербоевни судга берди“ (2021-йил 27-апрел). Қаралди: 25-август 2022-йил.
  16. ↑ „Солиқ қўмитаси ва Кушербоев ўртасидаги суд иши тўхтатилди“ (2021-йил 11-май). Қаралди: 25-август 2022-йил.
  17. ↑ „Шерзод Қудбиев ёшлар билан учрашувда ҚҚС ҳақида сўраган журналистни этикага риоя қилмасликда айблади“ (2021-йил 24-май). Қаралди: 25-август 2022-йил.
  18. ↑ „Журналист «ёш қизча»ми? «Қудбиевча» матбуот анжуманидан кейинги мулоҳаза“ (2022-йил 17-январ). Қаралди: 25-август 2022-йил.
  19. ↑ „ДСҚ раисининг ходимни ҳақорат қилгани аудиоси тарқалди. Қудбиев овоз ўзиники эканини тан олди“ (2020-йил 14-октябр). Қаралди: 25-август 2022-йил.
  20. ↑ „Ўғил-қизим ва ота-онамдан уялдим — Қудбиев сўкинган аудиосига изоҳ берди“ (2021-йил 25-май). Қаралди: 25-август 2022-йил.
  21. ↑ ҳттпс://қалампир.уз/уз/неwс/биз-кучишлатар-орган-эмасмиз-39460
  22. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.