Шерзод Хотамович Шерматов 1977-йил 7-апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. 2018—2021-йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири, 2021-йил 17-ноябрдан 2022-йил 30-декабргача Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири сифатида фаолият олиб борган. 2022-йил 30-декабрдан Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига тайинланган[2][3][4].

Шерматов Шерзод Хотамович
 Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири
 
Мансаб даври
30-декабр 2022-йил
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши унинг ўзи (вазирлик қайта ташкил қилинган)
 Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири
 
Мансаб даври
2021-йилдан – 30-декабр 2022-йил
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Шуҳрат Содиқов
Вориси унинг ўзи (вазирлик қайта ташкил қилинган)
 Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини ривожлантириш вазири
 
Мансаб даври
2017-йилдан – 2018-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Хуршид Мирзоҳидов
Вориси Шуҳрат Содиқов
 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири
 
Мансаб даври
2018-йил 20-июндан – 2021-йил 16-ноябргача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Улуғбек Иноятов[1]
Вориси Бахтиёр Саидов
 Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири
 
Мансаб даври
2021-йил 17-ноябрдан
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Арипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Шуҳрат Содиқов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1977-йил 7-апрел (1977-04-07) (49 ёш)
Тошкент, ЎзССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Маълумоти Тошкент давлат техника университети
Мукофотлари

Таълим

Маълумоти олий. 1993—1998-йилларда Тошкент давлат техника университетини, 1998—2000-йилларда Америка Қўшма Штатлари Яле университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

Меҳнат фаолиятини 2000-йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Валюта иқтисод бош бошқармаси бош иқтисодчиси сифатида бошлаган. 2001—2002-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, 2004—2005-йилларда Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати „Рақамли ривожланиш ташаббуси“ тараққиёти дастури координатори, 2005—2005-йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, 2005-йилда қисқа муддат Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати „Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш“ лойиҳаси раҳбари, 2005—2008-йилларда Билимларни бошқариш ва Ахборот-коммуникация технологиялари ечимлари бўйича маслаҳатчи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Самарали бошқарув бўлими раҳбари, 2008—2010-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг шўба мудири, 2010—2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар хизмати етакчи инспектори, бош инспектори каби мас’ул лавозимларда фаолият олиб борган. 2012—2014-йилларда Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси ўринбосари, 2014—2016-йилларда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори вазифаларида ишлаб, 2016-йилдан ҳукумат таркибига қайтган. 2016—2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирнинг биринчи ўринбосари, 2017—2018-йиллар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи, 2018-йилда қисқа муддат Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, 2018—2021-йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири[5] сифатида ишлаб, 2021-йилдан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири[6] сифатида фаолият кўрсатмоқда.

“Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Оиласи

Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.

Манбалар

  1. ↑ Вазир ҳақида[сайт ишламайди]
  2. ↑  Давлетов(ўзб.) Телеграм месенжерида
  3. ↑  ПМХ(ўзб.) Телеграм месенжерида
  4. ↑ „Президент фармони билан 17 та янги лавозим тайинлови амалга оширилди“ (уз). Кун.уз. Қаралди: 30.12.22.
  5. ↑ Халқ таълими вазирлиги расмий сайти, 2019-04-23да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-10-26
  6. ↑ „Шерзод Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди“ (2021-йил 17-ноябр). Қаралди: 2022-йил 17-август.[сайт ишламайди]

Ҳаволалар