Шерзод Темиров (1998-йил 27-октабрда туғилган) — ўзбек профессионал футболчиси, Ироқ Юлдузлар лигасининг Закҳо ФC клубида чап қанот вингери ва ҳужумчи позициясида ўйнайди[1]. 2025/2026-йилги мавсумда Ироқ чемпионати тўпурари бўлган.

Шерзод Темиров
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1998-йил 27-октябр (1998-10-27) (28 ёш)
Таваллуд жойи Ғузор, Ўзбекистон
Бўйи 1.80 м (5 фт 11 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Эрбил СC
Рақами 70
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2018—2019 Насаф
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2018—2019 Насаф 8 (1)
2019 Шўртан 23 (17)
2020 Машъал 23 (1)
2021 Пахтакор 18 (8)
2022 Персеполис 10 (1)
2022—2023 Пайкан 25 (1)
2023—2025 Китчеэ СC 36 (17)
2025— Эрбил СC 33 (28)
Миллий терма жамоа
2022— Ўзбекистон 3 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 18-май учун)

Клуб

Фаолиятини Ғузорнинг Шўртан жамоаси академиясида бошлаган. 2018-йилда Қаршининг Насаф жамоасига ўтган[2]. 2020-йилда Муборакнинг „Маш’ал“ клубида тўп сурган[3]. 2021-йилги мавсумда „Пахтакор“ клуби сафида ўйнаган[4].

Персеполис

2022-йилнинг 28-февралида Темиров Форс кўрфази Про-лигаси чемпиони — Персеполис билан 18 ойлик шартнома имзолаган[5][6][7][8]. Унинг Персеполис клубига жалб этилиши ОАВ томонидан танқид қилинган. Шерзод инглиз тилини ҳам билмаслиги, жамоанинг техник ходимлари ва футболчилари билан мулоқот қилишда қийналиши таъкидланган. 2022-йил 30-августда шартномасини бекор қилган ҳолда Персеполис клубини тарк этган[9].

Пейкан

2022-йилнинг 6-сентябрида Темиров Пейкан клуби билан шартнома имзолаган[10]. 2023-йил ноябр ойида Гонгконгнинг „Китчи“ клуби билан шартнома имзолаган[11].

Фаолият статистикаси

2022-йил 19-август
Клуб Мавсум Дивисион Лига Кубок Осиё Бошқа Умумий
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Насаф 2018 Ўзбекистон Суперлигаси 9 1 0 0 0 0 — 9 1
Шўртан 2019 Ўзбекистон Про лигаси 23 17 0 0 — — 23 17
Маш’ал 2020 Ўзбекистон Суперлигаси 23 1 2 2 — — 25 3
Умумий 23 19 2 2 — — 25 21
Пахтакор 2021 Ўзбекистон Суперлигаси 18 8 4 0 3 0 1 0 26 8
Умумий 18 8 4 0 3 0 1 0 26 8
Персеполис 2021–22 Эрон Про лигаси 9 1 1 0 — 0 0 10 1
2022–23 2 0 0 0 — 0 0 2 0
Пайкан 2022–23 Эрон Про лигаси 23 1 2 1 — — 25 2
Умумий 34 2 3 1 — — 37 3
Китчеэ СC 2023–24 Гонконг Премер-лигаси 13 5 2 1 — 7 2[изоҳ 1] 22 7
2024–25 23 12 1 1 — 8[изоҳ 2] 4[изоҳ 3][изоҳ 4] 32 17
Умумий 36 17 3 2 — 15 6 54 24
Эрбил СC 2025–26 Ироқ Юлдузлар лигаси 33 28 2 1 — — 35 29
Умумий 33 28 2 1 — — 35 29
Фаолият статистикаси 144 74 14 4 3 0 16 6 177 85
  1. ↑ 2023-24-йилги Гонконг Саплинг кубогида 7 та о'йинда иштирок этган ва 2 та гол урган
  2. ↑ 2024-25-йилги Гонконг Саплинг кубоги 4 та о'йинда иштирок этган
  3. ↑ Ҳонг Конг Сениор Чалленге Шиэлд турнирида 2 та о'йинда 2 та гол урган
  4. ↑ Гонконг У22 ФА кубоги турнирида 2 та о'йинда 2 та гол урган

Халқаро ўйинлар

Темиров Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебютини 2022-йил 27-январ куни Жанубий Суданга қарши ўртоқлик учрашувида (3:0) ўтказган (72-дақиқада Элдор Шомуродов билан алмаштирилган)[12]. Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан 2022-йилги Наврўз кубоги ўртоқлик ўйинларида чемпион бўлди.

Ютуқлари

Пахтакор

Манбалар

  1. ↑ Плаер инфо: Шерзод Темиров. глобалспорцарчиве.cом.
  2. ↑ „"Насаф" футболчиси ғаройиб натижага эришди“ (06 май 2018).
  3. ↑ „"Машъал" ярим ҳимоячиси “Пахтакор” жамоасига трансфер қилинди“ (18 дек 2020).
  4. ↑ „"Пахтакор" сотиб олган Шерзод Темировнинг трансфер нархи қанча?“ (18 дек 2020).
  5. ↑ „رسمی؛ شرزود تمیروف به پرسپولیس پیوست (عکس)“ (фа). Варзеш 3. Қаралди: 2022-йил 28-феврал.
  6. ↑ „Персеполис cомплете сигнинг оф Узбекистан форwард Темиров“. Теҳран Тимес. Қаралди: 2022-йил 28-феврал.
  7. ↑ „"Персеполис" Шерзод Темировни таништирди“ (02 мар 2022).
  8. ↑ „"Персеполис" Шерзод Темировнинг трансферини эълон қилди“ (28 фев 2022).
  9. ↑ „Шерзод Темиров "Персеполис" билан хайрлашди“ (31 июл 2022).
  10. ↑ „Расман: Шерзод Темиров Эрон чемпионатида қолади“ (28 авг 2022).
  11. ↑ „Шерзод Темиров ОЧЛда иштирок этаётган Гонконг клуби билан шартнома имзолади“ (2023-йил 18-ноябр).
  12. ↑ „Узбекистан в Соутҳ Судан, 27 Жануарй 2022“. www.11в11.cом.

Ҳаволалар