Sherzodjon Yusupov
Шерзоджон Абдуллаевич Юсупов (1982-йил 10-октябр, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР ) — ўзбек оғир атлетикачиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси а’зоси. 2008-йилги ва 2012-йилги Ёзги Олимпия ўйинлари, Жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари ва қит’а чемпионатлари иштирокчиси саналади.
| Шерзоджон Абдуллаевич Юсупов | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1982-йил 10-октябр Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Оғир атлетикачи |
Спорт фаолияти
2006-йилда Доҳадаги (Қатар) ёзги Осиё ўйинларида у жами 315 кг натижа йиға олади, аммо саккизинчи ўринни эгаллади. Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубогида 77 килограмм вазн тоифасида 322 килограмм натижа кўрсатиб, биринчи ўринга чиқади[1]. 2007-йилда Чиангмай (Таиланд) шаҳридаги оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 77 килограммгача бўлган вазн тоифасида жами 319 килограмм натижа билан жаҳон бўйича 28-ўринни эгаллади[2][3] .
2008-йилда Пекиндаги (Хитой) Ёзги Олимпиада ўйинларида 77 килограммгача бўлган вазн тоифасида силтаб кўтаришда 144 килограмм, даст кўтаришда эса 178 килограмм ва жами 322 килограмм натижа билан атиги ўн олтинчи ўринни тутади[4] . Каназавада (Япония) оғир атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида жами 314 килограмм натижа билан бешинчи ўринни олади.
Лондон (Буюк Британия) Ёзги Олимпиада ўйинларида 85 кг гача бўлган вазн тоифасида силтаб кўтаришда 155 кг, даст кўтаришда эса 195 кг ва жами 350 кг натижа билан 8-ўринни қўлга киритади[5] .
Манбалар
- ↑ „Завершился розыгрыш Кубка Узбекистана по тяжелой атлетике“ (ру). УзРепорт.неwс. Қаралди: 2021-йил 21-август.
- ↑ „Роял Wорлд Wеигҳтлифтинг Чампионшипс 2007“. wеб.арчиве.орг (2007-йил 15-сентябр). 2007-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-август.
- ↑ „Интернатионал Wеигҳтлифтинг Федератион (ИWФ.НЕТ)“. wеб.арчиве.орг (2011-йил 27-май). 2011-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-август.
- ↑ „Олймпедиа – Миддлеwеигҳт (≤77 килограмс), Мен“. www.олймпедиа.орг. Қаралди: 2021-йил 21-август.
- ↑ „Участие тяжелоатлетов Узбекистана на Олимпийских играх“ (ру-РУ). Национальный олимпийский комитет Узбекистана. Қаралди: 2021-йил 21-август.[сайт ишламайди]