Sheva
Шева (форс. — ҳаракат тарзи, тарз, усул) — тилнинг фонетик, грамматик ва луғавий жиҳатдан ўзига хос хусусиятларга эга бўлган энг кичик ҳудудий кўриниши — сезиларли лисоний тафовутлари бўлмаган бир ёки бир неча аҳоли маскани (одатда, қишлоқ)да яшовчиларнинг сўзлашув воситаси сифатида қўлланади. Шева — бу бошқа Шева тизимларидан фонетик, грамматик, сўз ясалиши ва луғавий белгиларига кўра фарқланувчи лисоний тизим сифатида мавжуд бўлади. Масалан, қипчоқ лаҳжасининг манғит ёки сарой шеваси, қарлуқ лаҳжасига мансуб Марғилон шеваси ва бошқалар ўзбек тилининг энг кичик ҳудудий кўринишлари ҳисобланади. Алоҳида Шевалар бирикиб, лаҳжаси ташкил этади.
Шевалар тизимининг мураккаблик даражаси, асосан, экстралингвистик омиллар: Шеванинг алоҳидаланиш (ажралиб қолиш) даражаси, муайян Шева вакилларининг бошқа Шевалар ва тилларнинг вакиллари билан алоқа қилиш даражаси, адабий тилнинг шаҳрига таъсири ва шаҳрик.га боғлиқ. Алоҳида ажралиб қолган Шеваларда унинг вакиллари билан атрофдаги аҳоли ўртасида алоқаларнинг йўқлиги (географик ёки сиёсий сабаблар, атрофдаги аҳолининг тил, маданият, диний эътиқод жиҳатдан айни Шева вакилларидан кескин фаркланиши туфайли), шева вакилларининг анъанавий турмуш тарзини сақлаб қолишга астойдил интилиши оқибатида Шева жуда секинлик билан ўзгаради, катта ва кичик ёшдагиларнинг тилидаги фарқ сезиларсиз даражада бўлади. Адабий тилнинг ёки бошқа шаҳрининг кучли таъсири остида бўлган шаҳрида аҳолининг турли гуруҳлари нутқига хос бўлган, бирбирига қарама-қарши қўйилган ва турли даражада фарқланадиган анъанавий (қадимги) ва янги қатламлар ажралиб туради.
Миллий тил тушунчасининг ҳажми ва қўлланиш доираси кенг бўлиб, лаҳжа ва Шеваларни ҳам қамраб олади. Шевалар адабий тил тушунчасига кирмайди, бироқ улар тилнинг қуйи шакли ва тармоқлари ҳисобланиб, адабий тилни бойитиш учун хизмат қилади. Адабий тил меъёрларининг такомиллашуви, фан ва маданият тараққиёти, шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги тафовутларнинг камайиб бориши каби экстралингвистик омиллар туфайли Шевалар ҳам аста-секин ўз ҳусусиятларини йўқота боради.
Шевалар қадимдан ўхшашлик билан бўлган мисол учун: Марғилон-Қўқон-Тошкент-Фарғона. Жанубий Туркистон(Афғонистон шимоли) ва Сурхон шевалари ўхшашдир. Навоий ва Бухоро ғарби, Хоразм ва Туркман тили. Андижон ва Қува шеваси, Наманган ва Оҳангарон,Олмалиқ шевалари бир бирга жуда ўхшашдир.
Шевалар тилшуносликнинг диалектология бўлимида ўрганилади. Ўзбек Шеваларини ўрганишга Ғози Олим Юнусов, Е. Д. Поливанов, А. К. Боровков, В. В. Решетов, Ф. Абдуллаев, Шева Шоабдураҳмонов, А. Ишаев, С. Отамирзаева, О. Мадраҳимов ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар. Ад.: Решетов В. В., Ш оабдураҳмонов Шева, Ўзбек диалектологияси, Т., 1978. Абдуваҳоб Мадвалиев.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |