Шевиот (инг. спеую!) — жун толалари ёки аралаш толалар (жун, пахта, вискоза толаси ва бошқалар) дан тўқиладиган майин, қалин, сал тукли газлама. Саржали ўрилишда тўқилгани учун (қаранг Ўрилиш) ўнгида майда диагонал йўллар ҳосил бўлади. Ш. сидирға (асосан, тўқ) рангга бўялиб ишлаб чиқарилади. Ундан костюмлар, хизмат кийимлари ва мактаб формалари тикилади.