Шевкет Энверович Кайбуллаев (1954-йил 27-сентябр, Тошкент, ОъзССР, СССР) – бешинчи чақириқ Қрим Автоном Республикаси Олий Радаси депутати[1], Қрим-татар халқи мажлиси президиуми ахборот сиёсати ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўлими бошлиғи[2].

Шевкет Энверович Кайбуллаев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 27-сентябр 1954-йил
Тошкент, ЎзССР, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Турмуш ўртоғи Элмира
Болалари Руслан, Энвер, Алим
Хизмат йиллари 1973–1975

Таржимаи ҳоли

Шевкет Кайбуллаев 1954-йил 27-сентябрда Ўзбекистон ССР Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Шевкет Энверович 1973–1975-йилларда СССР Қуролли Кучларида хизмат қилган, кейин мураккаб маиший техника тайёрлаш комбинатида таҳсил олган (Тошкент). 1976-йилдан Тошкент таъмирлаш-маиший комбинатида, Марказий конструкторлик-техника бюросида (1977–1978, Тошкент), Тошкент университетида (1979–1984) ҳамда Кимё ва ўсимлик моддалари институтида (1985) механик бўлиб ишлаган. 1985-йилда Тошкент Давлат университетининг тарих факултетини тамомлаган.

Шевкет 1990-йилдан бери Симферополда яшайди. Ант компаниясида (1995-йилгача) электромонтёр бўлиб ишлаган. 1989–1996-йилларда Қрим-татар миллий ҳаракат ташкилоти марказий кенгашининг ижрочи котиби ҳамда халқаро бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 1991–1996-йилларда Симферопол вилоят мажлисида раис бўлган. Шевкет 1992-йилдан Қрим татарлари тарих ва маданияти тадқиқотчилари жамияти раиси[3], „Касевет“ тарихий-этнографик журнал бош муҳаррири бўлиб фаолият олиб борган. 1999-йилдан Қрим-татар халқ мажлисининг жамоатчилик ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлимининг бошлиғи ва бир вақтнинг ўзида 2005-йилдан „Авдет“ газетасининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган[4].

Кайбуллаев 2006-йилдан 2010-йилгача бешинчи чақириқ Қрим Автоном Республикаси Олий Радаси депутати ва Қрим Автоном Республикаси Радаси „Курултай-Рух“ котиби бўлиб хизмат қилган.

Оиласи

Шевкет Энверович Кайбуллаев оилали. Унинг Элмира исмли рафиқаси ва 3 нафар ўғли бор. Фарзандларининг исми Руслан, Энвер ва Алим.

Манбалар

  1. ↑ По состоянию на октябр 2010 г.
  2. ↑ „Кайбуллаев Шевкет Энверович“. Меджлис крымскотатарского народа : официальный сайт. 2013-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-феврал.
  3. ↑ „Определены имена 20 наиболее влиятельных крымских татар полуострова“. ҚҲА : Агентство Крымские новости (2007-йил 14-феврал). 2013-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-феврал.
  4. ↑ „О газете“. Крымскотатарская газета «Авдет». 2013-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-феврал.