Shiddatli yigirmanchi yillar
Шиддатли йигирманчи йиллар – 1920-йилларни, айниқса Ғарб жамияти ва маданиятида юз берган мусиқа ва мода соҳасидаги ўзгаришлар даврини ифодалайди. Бу Қўшма Штатлар ва халқаро миқёсда, хусусан Берлин[1], Буэнос-Айрес[2][3], Чикаго[4], Лондон[5], Лос-Анжелес[6], Мехико[2], Ню-Ёрк[7], Париж[8], ва Сидней[9] каби йирик шаҳарларда ўзига хос маданий қирра билан ажралиб турган иқтисодий фаровонлик даври эди. Франсияда бу ўн йиллик аннéэс фоллес номи билан танилган бўлиб, у даврнинг ижтимоий, бадиий ва маданий жўшқинлигини ифодалайди[10]. Бу йилларда жазз мусиқаси гуллаб-яшнади, флаппер деб аталган янги авлод аёллари Британия ва АҚШдаги аёллар учун замонавий кўринишни шакллантирди[11][12], ва шу билан бир пайтда Арт Деcо услуби ўз чўққисига чиқди[13].
| Шиддатли йигирманчи йиллар | |||
|---|---|---|---|
| 1920—1929 | |||
|
| |||
| Жойлашув |
Асосан Америка Қўшма Штатлари ва Европа (кейинги та'сирлари Ғарб дунёсига ёйилган) | ||
| Асосий воқеалар |
Жаз асри Радиоэшиттириш Автомобил саноатининг юксалиши Ҳарлем Уйғониши Линдбергҳнинг парвози | ||
Хронология
| |||
Шиддатли йигирманчи йилларга хос ижтимоий ва маданий хусусиятлар аввал йирик метрополитен марказлардашаклланиб, Биринчи жаҳон урушидан кейин кенг ёйилди. Бу даврнинг руҳи янгилик ва замонавийлик ҳисси, шунингдек, ан’анавий қадриятлардан воз кечиш билан белгиланади. Автомобиллар, кинофилмлар ва радио каби янги технологиялар “замонавийлик”ни аҳолининг кенг қатламларига олиб кирди. Кундалик ҳаёт ва ме’морчиликда расмий безаклар ўрнини амалийлик эгаллади. Шу билан бирга, Биринчи жаҳон уруши кайфиятига қарама-қарши ўлароқ, жаз ва рақс машҳурликка эришди. Шу сабабли, бу давр кўпинча “Жаз асри” деб ҳам аталади.
1920-йиллар Ғарб дунёсида миллионлаб инсонлар ҳаётига автомобиллар, телефонлар, кинофилмлар, радио ва электр маиший техника кенг кириб келган давр бўлди. Авиация соҳасининг тез ривожланиши натижасида у қисқа фурсатда тижорат тармоғигаайланди. Давлатларда саноат ва иқтисодиётнинг тез ўсиши, исте’молчилар талабининг ортиши ва турмуш тарзи ҳамда маданиятда янги тенденсиялар юзага келди. Оммавий ахборот воситалари, кенгайиб бораётган реклама саноати томонидан молиялаштирилиб, аҳолининг э’тиборини машҳурларга — спорт қаҳрамонлари ва кино юлдузларига қаратди. Шаҳар спорт майдонларида ўз жамоалари учун ғалаба ҳайқириқлари янгради, ҳашаматли кинотеатрлар эса янги оммавий маданият марказларига айланди. Шу даврда кўплаб мамлакатларда аёллар сайлов ҳуқуқига эга бўлди.
1924-йилда банкир ва кейинчалик АҚШнинг 30-вице-президенти бо’лган Чарлес Г. Даwес номи билан аталган Даwесрежаси доирасида Wалл стреэт Германияга катта миқдорда сармоя киритди.[14] . Бу маблағлар билвосита уруш товонларини тўлаш учун ишлатилди, чунки Германия товонни тўлаган мамлакатлар ўз навбатида Вашингтонга уруш қарзлариниқайтариши керак эди.
Ўн йилликнинг ўрталарига келиб, фаровонлик кенг ёйилди, айниқса Германияда 1920-йилларнинг иккинчи ярми “Олтин йигирманчи йиллар” номи билан машҳур бўлди. Бироқ бу давр узоқ давом этмади. 1929-йилда Wалл стреэтдаги фонд бозорининг қулаши билан Шиддатли йигирманчи йиллар якунига етди ва Буюк депрессия бутун дунё бўйлаб йиллар давом этган оғир иқтисодий инқирозни бошлаб берди[15].
Манбалар
- ↑ Антон Гилл, А Данcе Бетwеэн Фламес: Берлин Бетwеэн тҳе Wарс (1994).
- ↑ 2,0 2,1 Элсей, Бренда. Cитизенс анд Спорцмен: Фúтбол анд Политиcс ин Тwентиэтҳ-Cентурй Чиле. Университй оф Техас Пресс, 2011 — 51-бет. ИСБН 9780292726307. Қаралди: 2022-йил 25-май.
- ↑ Фрага, Энриқуэ Алберто „Эл ругидо cентенарио де лос аñос лоcос“ (эс). Ла Наcиóн (2020-йил 16-феврал). 2022-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-май.
- ↑ Марc Мосcато, Браинс, Бриллианcй, Боҳемиа: Арт & Политиcс ин Жазз-Аге Чиcаго (2009)
- ↑ Ҳалл, Леслей А. (1996). "Импотент гҳосц фром но ман'с ланд, флапперс' бойфриэндс, ор cрйпто-патриарчс? Мен, сех анд соcиал чанге ин 1920с Бритаин". Соcиал Ҳисторй 21 (1): 54–70. дои:10.1080/03071029608567956.
- ↑ Давид Робинсон, Ҳоллйwоод ин тҳе Тwентиэс (1968)
- ↑ Давид Wаллаcе, Cапитал оф тҳе Wорлд: А Портраит оф Неw Ёрк Cитй ин тҳе Роаринг Тwентиэс (2011)
- ↑ Жодй Блаке, Ле Тумулте Ноир: модернист арт анд популар энтертаинмент ин жазз-аге Парис, 1900–1930 (1999)
- ↑ Жаcк Линдсай, Тҳе роаринг тwентиэс: литерарй лифе ин Сйдней, Неw Соутҳ Wалес ин тҳе еарс 1921-6 (1960)
- ↑ Андреw Ламб. 150 Еарс оф Популар Мусиcал Тҳеатре. Яле Университй Пресс, 2000 — 195-бет. ИСБН 978-0-300-07538-0.
- ↑ Памела Ҳорн, Флапперс: Тҳе Реал Ливес оф Бритиш Wомен ин тҳе Эра оф тҳе Греат Гацбй (2013)
- ↑ Ангела Ж. Латҳам, Посинг а Тҳреат: Флапперс, Чорус Гирлс, анд Отҳер Бразен Перформерс оф тҳе Америcан 1920с (2000)
- ↑ Маделеине Гинсбург, Парис фашионс: тҳе арт деcо стйле оф тҳе 1920с (1989)
- ↑ „Даwес План“. энcйcлопедиа.cом (2018-йил 13-август). Қаралди: 2023-йил 21-октябр.
- ↑ Паул Н. Ҳеҳн. А Лоw Дишонест Деcаде: Тҳе Греат Поwерс, Эастерн Эуропе, анд тҳе Эcономиc Оригинс оф Wорлд Wар ИИ, 1930–1941. Cонтинуум, 2005 — 12-бет. ИСБН 978-0-8264-1761-9.