Шифохона — даволаш муассасаси. Кенг маънода Ш. тушунчаси беморларни стационар шароитда даволаш (қаранг Касалхона, Курорт, Дам олиш уйлари, Санаторий), аҳолига диспансеризация усули билан хизмат кўрсатиш (қаранг Диспансер) ва бошқалар даво муассасаларини англатади. Тор маънода Ш.лар касалликларни даволашда, асосан, табиий усуллардан фойдаланувчи сиҳатгоҳлардир. Улар физиотерапевтик, балнеологик, иқлим билан даволаш ва бошқа Ш.ларга бўлинади.