Шигаце масжиди (хитойча: 日喀则清真寺) – Хитойнинг Тибет мухтор раёни таркибидаги Шигаце шаҳри Самзҳубзê ҳудудида жойлашган масжид[1][2].

Масжид
Шигаце масжиди
хитойча: 日喀则清真寺
Мамлакат  Хитой
Ҳудуд Тибет мухтор раёни
Жойлашуви Шигаце, Самзҳубзê
Бинокорлик санаси милодий 1343
Миноралар сони 2
Миноралар сони 2
Миноралар баландлиги тах. 10 м (33 фт)
Қурилиш материали тош, ёғоч

Тарихи

ХИВ асрдан бошлаб ҳозирги Саудия Арабистони, Покистон, Кашмир ҳамда бошқа мамлакат ва минтақалардан келган мусулмон муҳожирлар гуруҳи, шунингдек, Хитойнинг Нинся, Гансу, Синхай ва бошқа ҳудудларидан келганлар Шигацега жойлаша бошлади. Милодий 1343-йилда мусулмонлар маблағ йиғиб, ушбу масжидни қуриб битказдилар[3]. Император Сянлун даврида Син ҳукумати Шигацедаги Жиангзи ҳудудида қўшин жойлаштиришга қарор қилди. Сичуан ва Шенси ҳудудларидан келиб Шигацеда жойлашган қўшиннинг бир қисми кичик мусулмон манзилгоҳини шакллантириб, масжидни таъмирлади. Ўша пайтда ушбу иншоот Шигацедаги ягона масжид эди[4][5][6].

Шигаце масжиди тибет услубидаги текис томли бино бўлиб, ғарбдан шарққа йўналишда жойлашган ва умумий майдони 320 м2 (3,400 кв фт)ни ташкил этади. Масжид тўғри тўртбурчак шаклда. Темирдан ясалган ярим ой кўринишидаги учли, баландлиги 10 метрдан ортиқ бўлган миноранинг икки томонида эшиклар бор. Масжид Шигацедаги Маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш бўлинмаси рўйхатига киритилган[7][8][9].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Атwилл, Д.Г.. Исламиc Шангри-Ла: Интер-Асиан Релатионс анд Лҳаса'с Муслим Cоммунитиэс, 1600 то 1960. Университй оф Cалифорниа Пресс, 2018 — 18-бет. ИСБН 978-0-520-29973-3. Қаралди: 2024-йил 23-май. 
  2. ↑ 中国边疆学(第九辑). Соcиал Сcиэнcес Литературе Пресс, 2018 — 1-ПТ91-бет. ИСБН 978-7-5201-3922-9. Қаралди: 2024-йил 23-май. 
  3. ↑ Ҳоуéроу, Ф.Л.. Тибетан Муслимс: А Миноритй Wитҳин а Миноритй. фром а Кашмири Муслим Иммигратион то Тибет то а Тибетан Муслим Форcед Мигратион то Индиа, Этҳнологиэ / Антҳропологй Сериэс. Лит Верлаг, 2023 — 27-бет. ИСБН 978-3-643-91445-3. Қаралди: 2024-йил 23-май. 
  4. ↑ „日喀则的世界意义:被世人遗忘的朝觐之路“ (зҳ). 中国西藏新闻网 (2015-йил 21-март). Қаралди: 2024-йил 23-май.
  5. ↑ „日喀则清真寺旅游介绍“ (зҳ). www.тcмап.cом.cн. 2025-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 15-сентябр.
  6. ↑ „日喀则的世界意义:被世人遗忘的朝觐之路“ (зҳ). www.амдотибет.cом. 2025-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 15-сентябр.
  7. ↑ 日喀则城市与建筑, 喜馬拉雅城市與建築文化遺產叢書. Донг нан да хуэ чу бан ше, 2017 — 75-бет. ИСБН 978-7-5641-6974-9. Қаралди: 2024-йил 23-май. 
  8. ↑ „桑珠孜区旅游景点之清真寺“ (зҳ). Сангзҳузи Дистриcт Cйберспаcе Администратион (2017-йил 5-июл). 2025-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ 西藏宗敎, 中国西藏基本情况丛书. 五洲传播出版社, 2002 — 157-бет. ИСБН 978-7-80113-917-7. Қаралди: 2024-йил 23-май. 

Ҳаволалар