Шиҳобиддин Муаммоий - Бобурнинг Ҳиндистонга бирга борган яқин суҳбатдошларидан бири. Кейинчалик Ҳумоюн ва Комрон хизматида бўлган. “Фақирий” тахаллуси билан ше’рлар ёзган. У Бобурга бағишлаб муаммо рисоласи тартиб берган. Комроннинг истаги билан ёзган “Рисолаи Комрон” асаридаги муаммолар ечими фақат “Комрон”, “Мирзо”, “Шаҳзода”, “Муҳаммад” номларидан иборат бўлган. Бу асарнинг учта қўлёзмаси ЎзФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Заҳириддин Муҳаммад Бобур энсиклопедияси. СҲАРҚ. -Т.;2014