Shihobuddin Muhammad an-Nisoviy
Шиҳобуддин Муҳаммад ан-Нисовий (форсча: شهاب الدین محمد النساوی) — Ануштегинийлар Хоразмшохлар сулоласининг ХИИИ асрда яшаган тарихчиси. Муаррихнинг тўлиқ исми Шиҳобуддин ибн Аҳмад ибн Али Муҳаммад ан-Нисовийдир.
Тарихчининг отаси Хоразмшоҳламинг э’тиборли амирларидан бири бўлган. Нисо вилоятига қарашли Хурандиз қал’асининг ҳокими эди. Шиҳобуддин ибн Аҳмад ибн Али Муҳаммад ан-Нисовий 1224-йилга қадар Нисо вилоятининг ҳокими Нусратуддир Ҳамзанинг ноиби бўлиб хизмат қилган.
Нашжувон (Нисонинг катта қишлоқларидан) ҳамда ал-Ҳалқа(Жуижон қишлоқларидан)да мўғуллар билан бўлган жангларда шахсан иштирок этган. 1224-йили Султон Жалолуддин Менкбурнининг (1220-1231) хизматига киради ва унинг котиби лавозимига тайинланади. Шиҳобуддин Муҳаммад Нисовий бу лавозимда 1231-йилгача, я’ни султоннинг ўлимига қадар хизмат қилади. Кейин у Маёфарикин (Диёрбакр вилоятида) ҳокими Айюбий ал-Малик ал-Музаффар Ғозийнинг (1220-1224) хизматига киради. Бироқ, орадан ко'п вақт ўтмай қамалиб қолади. Қамоқдан озод этилгач, Илдегизийлар (1227-1235) ҳузурида, сўнгра 1238-йили Харрон (Эрон Озарбайжони) қал’асига ҳоким этиб тайинланади. Охири Ҳалаб (Сурия) султони ал-Малик ан-Носир Салоҳиддин Юсуф ибн ал-Азизнинг хизматига киради ва умрининг охиригача Ҳалабда истиқомат қилади.
Шиҳобуддин Муҳаммад ан-Нисовий Ўрта Осиё, Кавказ, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг мўғул истилоси давридаги (1220-1231) ижтимоий-сиёсий аҳволидан баҳс юритувчи “Сирот ус-султон Жалолуддин Менкбурни” номли қимматли китоб форс тилида ёзиб қолдирган. Асар 1241-йилда Ҳалабда ёзиб тугалланган бўлиб, у мемуар — хотира-ёднома тарзида ёзилган.[1]
Манба
- ↑ Абдумажид Мадраимов, Гавҳар Фузаилова. Манбашунослик: Бакалавриатнинг тарих ё'налиши талабалари учун дарслик. Тошкент: О'збекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2008.