Shilpildoq
Qiyofa
Шилпилдоқ — хамирдан тайёрланадиган таом тури. 1 кг қўй ёки мол гўштини қозондаги сувга солиб, суст оловда 1—1,5 соат давомида қайнатилади. Гўшт пишгач, шўрвадан олиб тўғралади, сардаги эса йиғиб олинади. Сардакка тўғралган пишган гўшт, 2—3 бош пиёз, ошкўклар, 1—2 та майда тўғралган сабзи қўшиб бир оз қайнатилади, тузи таъбга қараб солинади. Буғдой унидан хамир қориб, озроқ ўраб қўйилади, сўнг юпқа қилиб ёйилади ва 5х5, 7х7 см катталикда кесилади. Кесилган тайёр хамир гўшт қайнаган сувда пишириб лаганга сузилади устига сардак ва ошкўк солиб дастурхонга тортилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |