Шимолий двина (русча: Се́верная Двина́; Коми тилида: Вы́нва / Вýнва) - РФ Европа қисмининг шимолидаги дарё. Юг ва Сухона дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Оқ денгизнинг Двина қўлтиғига қуйилади. Узунлиги 750 км, ҳавзасининг майдони 362 минг км². Умумий майдони 900 км²бўлган делта ҳосил қилади. Ирмоқлари: ўнгдан — Вичегда, Пинега, чапдан — Вага. Денгиз сувининг кўтарилиши Пинега қуйиладиган ергача етиб келади. Асосан, қордан, қисман ёмғир ва ер ости сувларидан тўйинади. Суви баҳорда кўпаяди. Ўртача йиллик сув сарфи қуйилиш ерида 3540 м³/сек. ноябр— апрелда музлайди. Дарёда балиқ кўп, ёғоч оқизилади, кема қатнайди. Асосий пристанлари: Архангелск, Холмогори, Верхняя Тайма, Котлас, Красноборск.

Шимолий Двина
Тавсиф
Узунлиги 750
Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар