Shimoliy Reyn-Vestfaliya

Шимолий Рейн-Вестфалия (олмонча: Нордрҳеин-Wестфален ) — Олмония ерларидан биридир. Пойтахти - Дüсселдорф.
Шимолий рейн-вестфалия — Германия ери. Майдони 34,1 минг км². Аҳолиси 18 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Дюсселдорф шаҳри Ш.Р.В. Шим. Германия пасттекислиги ва Рейн Сланецли тоғларида жойлашган. Мамлакатнинг аҳолиси энг кўп ва зич (1 км²га 521 киши) ери. Аҳолининг ярмидан ортиғи аҳолиси 500 минг кишилик шаҳарларда яшайди.
Европанинг энг катта саноат регионларидан бири — Рур саноат ҳавзаси шу ерда. Иқтисодиёти кўп тармоқли. 1960 йилдан бошлаб кўмир саноати улуши кескин камайди. Маданият ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ривожланган. Уларда 230 мингдан ортиқ аҳоли банд, бу эса кўмир ва пўлат қуйиш саноатида бандлар сонидан анча ортиқ. Рангли металлургия ва оғир машинасозлик, электроника, нефтни қайта ишлаш, кимё, тўқимачилик, озиқовқат саноатлари ривожланган. Семент ва ойнашиша ишлаб чиқарилади. Табиатни муҳофаза қилиш соҳасининг 160 дан зиёд корхонаси ишлаб турибди. Ш.В.Р. — Европанинг етакчи экологик тоза технологиялари маркази. Қишлоқ хўжалигида сабзавотчилик, сут чорвачилиги ривожланган. Қисман донли экинлар, қанд лавлаги экилади. Ҳудудининг 25% ўрмон.
СҲ.Р.В. ери 1946 йилда Рейн ва Вестфалия провинсияларидан ташкил этилган. 1949 йилдан Германия бирлашувига қадар Бонн шаҳри Германия Федератив Республикаси пойтахти бўлган. Йирик шаҳарлари: Келн, Эссен, Дортмунд, Дюсселдорф, Дуйсбург , Бохум, Вуппертал, Билефелд, Гелзенкирхен, Золинген, Ливеркузен ва Ахен. Ҳудудидан халқаро аҳамиятга эга транспорт йўллари ўтган. Дуйсбург жаҳонда энг йирик дарё портларидан. Туризм ривожланган, йилига 12 млн. турист келиб-кетади.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Шимолий Рейн-Вестфалия“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Германия географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |