Шимолий Хуросон (форсча: خراسان شمالی‎ / Хорâсâн-э Šэмâли‎‎) — Эрон устонларидан бири. Эроннинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган. Маъмурий маркази — Бужнурд шаҳри. Бошқа йирик шаҳарлари: Ширвон, Исфараён. Аҳолиси сони — 867 мингдан зиёд.

Шимолий Хуросон
форсча: خراسان شمالی‎ / Хорâсâн-э Šэмâли‎‎
Устон
Маъмурий маркази Бужнурд
Йирик шаҳари Бужнурд
Бошқа йирик шаҳарлари Ширвон, Исфараён
Асос солинган санаси 2004-йил
Расмий тили форсча
Аҳоли (2011) 867 727
Зичлиги 31 киши./км²
Миллатлар таркиби форслар, туркманлар, курдлар
Динлар таркиби мусулмонлар
Майдони 28 434 км²
Вақт минтақаси УТC+3:30
Харитада
Shimoliy Xuroson xaritada

Шаҳристонлари

Uston shahristonlari
Устон шаҳристонлари

Шимолий Хуросон устони 7 та шаҳристонга (вилоят) бўлинган: Қуйида ушбу шаҳристонлар рўйхати келтирилган:

  1. Бужнурд
  2. Фаруж
  3. Герме
  4. Исфараён
  5. Жожрум
  6. Монеҳ ва Самалқан
  7. Ширвон

Аҳолиси

2011-йилги маълумотларга кўра, Шимолий Хуросон устонида 867 727 киши истиқомат қилади. Аҳолининг 46 фоизини курдлар ташкил этади. Аҳолининг 27 фоизини форслар, 20 фоизини туркманлар ташкил этади. Аҳоли диндорларининг асосий қисми мусулмонлардир (шиа ва сунний мазҳаблари ушбу устонда бир хил тарқалган). Устон расмий тили — форсча.

Манбалар