Шимолий Европа

Шимолий Европа — деганда биз 2 та бошқа бошқа нарсаларни тушунчаларни тушунимиз лозим. Масалан иқтисодий жиҳатдан оладиган бўладиган Шимолий Европа бу Европанинг Шимолида жойлашган қисми. Аммо табиий география нуқтаи назардан олинадиган бўлса, Шимолий Европага Каттароқ ҳудуд тушунилади. Мисол учун А.Соатов, Абдулқосимов, М.Миракмалов нинг География (Материклар ва океанлар табиий географияси) китобида Шимолий Европа ўлкасига Скандинавия яримороли, Ютландия яримороли, Кола яримороли, Исландия ороли, Шпицберген архипелаги, Франс-Иосиф Ери киритилган. Х.Вахобов, А. А. Абдулқосимов, Н. Р. Алимкулов МАТЕРИКЛАР ВА ОКЕАНЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЙАСИ китобида Шимолий Европа раёнига Феноскандия, Шарқий Европа текислиги, Урал тоғлари киритилади.

Феноскандия

Скандинавия яримороли ва Кола ярим ороли, Финландия ва Карелиядан таркиб топган. Феноскандия ўлкасининг катта қисмини Европада энг йирик бўлган Скандинавия ярим ороли ташкил этади. Ўлка ҳудуди 71° ва 55° ш.к. лар оралиғида шимоли-шарқдан жануби-ғарбга томон чўзилган, майдони 1,5 млн. км2, Феноскандия соҳилларида ороллар ва архипелаглар кенг тарқалган. Шулардан энг йирикларижануби-шарқда Готланд, Эланд ва Борнхолм ороллари ҳамда шимоли-ғарбдаги Вестеролен ва Лофотен архипелагларидир. Ўлканинг ғарбий соҳилларида кўплаб майда ороллар жойлашган бўлиб, шимолий ва шимоли-ғарбий қирғоқлари фордлар билан кучли парчаланган бўлса, шимоли-шарқий қисмидаги Кола ярим оролининг қирғоқлари эса аксинча кам парчаланган. Ўлканинг қирғоқларини Атлантика океанининг Болтиқ ва Шимолий денгизлари, Шимолий Муз океанининг Норвегия, Баренс ва Оқ денгизлари ўраб туради. Феноскандия ўлкаси ҳудуди учун табиий шароитининг қаттиқлиги, қадимги кристалл жинсларнинг кенг тарқалгани ва уларнинг ер юзига чиқиб қолганлиги, охирги материк музлиги изларининг яхши сақланганлиги, ландшафт комплекслари таркибида тайга ўрмон ландшафтларининг ва тоғ тундра ландшафтларининг ҳукмронлик қилиши характерлидир. Скандинавия тоғларининг энг баланд нуқтаси унинг жанубий қисмида жойлашган Ютинхеймен (Галхёпигген, 2468 м) массиви бўлиб, бутун Феноскандия ўлкасининг энг баланд нуқтаси ҳисобланади. Скандинавия ярим оролининг шимолий чекка қисмида тоғлар пасайиб Финмаркен (1000м) ясси тоғлиги билан тугайди. Ясси тоғликнинг ўртача баландлиги 300-400 м ни ташкил этади. Кола ярим оролида Хибин тоғи (1191 м), Лавозеро тоғи (1120 м) жойлашган. Феноскандиянинг ғарбий 338 қирғоқлари кучли парчаланган, унинг асосий сабаби янги тектоник ҳаракатлар ва материк музликларининг таъсиридир. Дарёлар ҳам ўз водийларига шу ёриқларда асос солган. Натижада Скандинавия ва Кола ярим ороллари учун характерли бўлган тор, узун, тик ёнбағирли қўлтиқлар — фордлар ҳосил бўлган. Энг йирик фордлар ғарбий соҳилларнинг жанубий қисмида жойлашган Сочне-форд (220км), Хардангер-форд (185км), Тронхеймс-форд (180км) ва бошқалар. Феноскандия иқлим шароитининг хилма-хил бўлиши унинг шимолдан жанубга, ғарбдан шарққа томон узоқ масофага чўзилганлигига, Скандинавия тоғларини Атлантика океанидан келадиган ҳаво массалари ҳаракатига тўсқинлик қилишига, Арктика ҳаво массасининг кириб келишига боғлиқ. Ўлканинг ғарбий ва жанубий қисмлари бевосита ғарбдан келадиган ҳаво массалари таъсирида бўлади. Январнинг ўртача ҳарорати шимолда −4°С дан 00С гача, жанубида 0°С дан +2°С гача бўлади. Ўлканинг шимолий қисмида қиш 6-7 ой давом этади, ҳаво совуқ, шимолда январнинг ўртача ҳарорати −14°,-16°С, июлнинг ўртача ҳарорати +10°,+12°С атрофида бўлса, жануби-шарқда +16°,+17°С гача кўтарилади. Скандинавия ярим оролининг ғарбий соҳилларида 2000 мм ёғин ёғади. Феноскандиянинг релеф ва иқлим шароити ер усти сувларининг кенг тарқалишига ва серсув бўлишига имкон яратган. Шунинг учун ўлка ҳудуди дарёларга ва кўлларга жуда бой, дарёлари ўз сувини кўлларга, денгизларга ҳамда кўрфазларга қуйилади. Скандинавиянинг энг йирик дарёси бўлган Гломма (587 км), Финляндиядаги Кемиёки дарёси (550 км) да йирик шаршаралари бор. Феноскандия ландшафтларининг характерли хусусиятларидан бири, кўлларнинг ниҳоят даражада кўплигидир. Финляндияда 60000га яқин кўл бўлиб, кўллар кўп бўлгани учун ҳам уни „кўллар ўлкаси“ деб атайди. Энг катта кўллари Венерн (5546 км2 ), Веттерн (1900 км2 ), Сайма (1800 км2 ), Пайянне (1065 км2 ), Инари (1000 км2 ), Меларен, Елмарен, Имандра, Пяозеро, Топозеро, Вигозеро, Сегозеролар ҳисобланади. Скандинавия тоғларида ҳозирги замон музликларининг маркази жойлашган. Музликларнинг умумий майдони 5000 км2 , улар Скандинавия тоғларининг ғарбий полосасида, атмосфера ёғинлари кўп ёғадиган массивларда жойлашган бўлиб, унинг майдони 850 км2 га яқин. Қор чизиқларининг баландлик чегараси жанубда 1200 м ни, шимолда 400-500 м ни ташкил этади. Водий музликлари денгиз сатҳидан 100-200 м баландликкача тушиб келади. Феноскандиянинг ўсимлик дунёси хилма-хил. Уларнинг орасида игна баргли ўрмонлар ҳукмронлик қилади. Игна барглилардан Европа ели ва оддий қарағай кўп тарқалган. Тайга ўрмонлари учун подзол, глейли-подзол ва ботқоқ тупроқлар характерли. Скандинавия ярим оролининг жанубида игна баргли ўрмонлар аралаш ўрмонлар билан алмашинади. Аралаш ўрмонларда ел ва қарағайдан ташқари заранг, жўка, эман дарахтининг бир неча тури ўсади. Ўрмонлар Феноскандия мамлакатларининг асосий табиий бойлиги ҳисобланади. Финляндиянинг 75% майдони, Швесиянинг 50% майдони, Карелиянинг катта қисми ўрмонлар билан банд. Феноскандия ҳайвонот оламига унча бой эмас. У ерда энг кўп тарқалган турлари ўрмонларда яшайдиган ҳайвонлардир. Уларнинг ҳам жуда катта қисми қириб ташланган. Айниқса, йиртқич ҳайвонлар қўнғир айиқлар, бўрилар ва тулкилар бутунлай йўқолиб кетиш арафасида. Ўрмонларда олмахон, асл зотли буғу, косуля, турли хил ўрмон қушлари - қарқурлар, чиплар, қурлар яшайди.

Шарқий Европа текислиги

Шарқий Европа текислиги дунёдаги энг йирик текисликлардан бири, шимолдан жанубга Шимолий Муз океанидан (690 ш.к.) Қора ва Каспий денгизларгача (400 ш.к.), ғарбдан шарқга эса Карпат тоғларидан Урал тоғларигача бўлган кенг майдонни эгаллайди. Ўртача баландлиги 170 м, энг баланд қисмлари текисликнинг жанубий ва шимолий қисмларида жойлашган, мутлоқ баландлиги 384-525 м гача етади. Кенгликлар бўйлаб жойлашган Беларуссия-Смоленск, Москва-Клин-Дмитров-Шимолий увал баландликлари, Шарқий Европа шимолий ва жанубий қисмларга ажралади. Шимолий қисми Шимолий Муз океани ҳавзасига, жанубий қисми Қора ва Каспий денгизи ҳавзасига қарайди. Шимолий қисмининг релефи тектоник ҳаракатлар тўртламчи давр материк музликлари ва денгиз трансгрессиялари таъсирида шаклланган. Шунинг учун бу ерда тўлқинсимон баландликлар, морена қирлари кенг тарқалган. Текислик жанубий қисмининг релефи эса асосан тектоник ҳаракатлар ва энергия таъсирида шаклланган. Бу ернинг асосий релеф шакллари мередиан йўналишидаги Подол, Днепрбўйи, Ўртарус, Волгабўйи, Умумий сирт тепаликлари ва улар оралиғида жойлашган Днепрбўйи, Дон пастекисликларидан иборат. Шарқий Европа текислигида тупроқ ўсимликларнинг тарқалишида горизонтал зоналлик аниқ акс этган. Шимолдан жанубга томон текисликда тундра, ўрмон, ўрмон-дашт, дашт, чўл ва чала чўл табиат зоналари ажратилади. Шарқий Европа текислигининг релефи унинг геологик тузилиши билан боғлиқ. Текислик Шарқий Европа метаморфиклашган архей-протерозой ётқизиқларидан иборат. Платформа қолқонлари ва антиклизалар релеф баландликлар сифатида, синклизалар эса пастекисликлар ва текисликлар сифатида акс этган. Тўртламчи даврда шимолий ярим шарда рўй берган иқлимий ўзгаришлар натижасида Шарқий Европа текислигининг катта қисмини бир неча бор материк музликлари қоплаган. Бу албатта текисликдаги фауна ва флоранинг миграсиясига, релеф шаклларига, чўкинди тоғ жинсларининг таркибга катта таъсир кўрсатган. Шарқий Европа текислиги 400 ва 690 ш.к. оралиғида жойлашган, натижада бу ерга тушадиган Қуёш радиациянинг миқдори шимолда ва жанубда бир-биридан катта фарқ қилади. Энг кўп ёғин текисликнинг ғарбий қисмида 600-650 мм, шимолий ва жанубий қисмларида 200-400 мм ни ташкил этади. Шарқий Европа дарёлари Мозен, Онега, Шимолий Двинея, Легара Шимолий Муз океани ҳавзасига, Нева, Ғарбий Двина Атлантика океанининг Болтиқ денгизига, Днепр, Жанубий Буг, Днестр дарёлари Қора денгизга, Дон эса Азов денгизига қуйилади. Ўлкада бир қатор яққол кўзга ташланувчи табиат зоналари учрайди. Тундранинг жанубий чеккасида ўрмон зонасига ўткинчи қисмида ўрмон тундра табиат зонаси жойлашган, у паст бўйли ўсувчи оқ қайин, қарағайли сийрак ўрмон ва бутазорлардан иборат. Шарқий Европа текислиги подзол тупроқларида игна баргли ва аралаш ўрмонлар зонаси энг катта майдонни эгаллаган. Игна баргли ўрмонларда асосан ел, қарағай, сибир пихтаси, тилёғоч, кедр дарахтлари ўрмон ҳосил қилувчи дарахтлар, аралаш ўрмонлар зонасида дуб ва ел дарахтлари ўсади. Қарағай, пихта, осина, липа, оқ қайин, чраб, вез, заранг, ясен дарахтлари билан биргаликда дуб ва ел ўрмон ҳосил қилуви ўсимликлар тарқалган. Ўрмон дашт зонасида ўрмонлар ва даштлар бир бирини ичига кириб борган бўлиб, ўрмонларида дуб, зарак, иқлими юмшоқроқ жойларда бук, даштларида эса пролеска, бетага ва бошқа бошоқли ўсимликлар кенг тарқалган ва ўсимликларнинг энг кўп турлари тарқалган зоналардан бири ҳисобланади. Дашт зонаси бошқа табиат зоналаридан катта текис майдонларни эгаллаганлиги ҳар жой ҳар жойда шўрхокликлар, ботқоқли ўтлоқзорлар учратилиши билан ажралиб туради. Чалачўл зонаси Волга,Сулак дарёсининг қуйи оқими атрофидаги майдонларни эгаллаб кўп жойлари оч каштан тупроқлари билан қопланган. Чалачўл зонасида кўплаб шўр кўлларни, шўрхок, шўртоб жойлар учратилади. Зонанинг шимолий қисмида шувоқ ва бошоқли ўсимликлар, жанубида эса шувоқ ва шўра кўп. Ўлка ҳайвонот дунёси тўртламчи даврнинг иккинчи ярмида материк музликлари чекингандан сўнг шаклланган бўлиб, ғарбий ва шарқий зоогеографик ўлкаларнинг вакиллари мавжуд. Шимолдан жанубга томон тундра зонасида шимолий буғу, оқ айиқ, бўри, қутб тулкиси, қора назарка, тундра оқ қуши, пушти ранг чайка, оқ каклик, лос, шимолий буғу, айиқ, бўри, дарё бўйларида қундуз, бурундуқ, оқ қуённи учратиш мумкин. Шарқий Европа текислиги ҳам қадимдан инсон томонидан ўзлаштирилган бўлиб, унинг табиий ландшафтлари ўзгартириб юборилган. Табиий ландшафтларни сақлаб қолиш мақсадида бир қатор қўриқхоналар, жумладан, Кандалакша, Дарвин, Воронеж, Беловеж, Аскания-Нова, Астрахан, Хожер ва бошқа қўриқхоналар ташкил этилган.

Урал тоғлиги

Урал табиий-географик ўлкаси ўзининг бир қатор хусусиятлари билан ажралиб туради. Энг асосийларидан бири Урал тоғлари икки қитъа орасида чегара вазифасини ўтайди. Урал тоғлари шимолда Кара денгизи қирғоқларидан меридионал йўналишда 2000 км дан ортиқ масофага чўзилган. Муғожар тоғлари ҳам тектоник ва геоморфологик жиҳатдан Урал тоғларининг жанубий давоми ҳисобланади. Урал тоғлари шимолий қутбий доирада кенглиги 50 км бўлса, жанубда унинг кенглиги 150 км ни ташкил этади. Урал тоғлари шимолдан жанубга томон Евросиё материгининг тундра, ўрмон-тундра, ўрмон, ўрмон-дашт ва дашт зоналарини кесиб

ўтади.

Урал-геологик тузилиши ва релефи жиҳатидан мураккаб тоғ тизими

бўлиб, тоғнинг мутлоқ баландлиги ва горизонтал бўлинишидан келиб чиқиб, қуйидаги орографик қисмларга ажаратилади:

  • 1. Пай-Хой баландлиги. Бу баландлик Югар шар бўғизи билан Кара

дарёси водийсида жойлашган. Мутлоқ баландлиги 400-450 м ни ташкил этади.

  • 2. Қутбий Урал — Константинов Камен тоғидан бошланиб, Хулта

дарёсигача давом этади. Айрим баландликлар 1200-1400 м гача етади. Қутбий Урал кенглиги катта қисмда 20-30 км дан ошмайди. Пай Ер тоғи 1500 м гача кўтарилган.

  • 3. Қутбёни Урал тоғи — Урал тоғ тизимининг энг баланд қисми

ҳисобланади. Хулга ва Шугора дарёлари водийси оралиғида жойлашган. Бу қисмда Урал тоғининг энг баланд жойи Народния тоғи (1894 м) жойлашган.

  • 4. Шимолий Урал — Шугора дарёси водийсидан Качканар

тоғларигача давом этади. Бу қисмнинг энг баланд қисми 1500 м га тўғри келади.

  • 5. Ўрта Урал — Качканар ва Юрма тоғлари оралиғида ва Урал тоғ

тизимининг анча пасайган қисми бўлиб, максимал баландлиги 1000 м дан паст.

  • 6. Жанубий Урал — Юрма тоғидан Урал дарёси водийсигача

чўзилган. Бир нечта тизмаларидан иборат бўлиб, баландликлар 1200-1600 м гача етади.

  • 7. Муғожар тоғлари — Урал тоғларининг жанубий қисми ҳисобланади.

Урал дарёсидан Қозоғистоннинг шимолидаги чала чўлларгача 450 км масофага чўзилган, максимал баландлиги 650 м га яқин. Урал тоғларида баландлик ландшафт минтақалари шаклланган. Релефига кўра Урални уч қисмга: ғарбий ёнбағир, марказий тоғли қисм ва шарқий ёнбағирларга ажралади. Урал тоғлари турли хил фойдали қазилмаларга бой бўлиб, турли геологик ёшга мансуб бўлган тоғ жинслари ва улар билан боғлиқ турли-туман фойдали қазилмалар кристалли сланеслар, магматик ва чўкинди жинслар мавжуд. Урал тоғларининг меридионал бўйлаб узоқ масофага чўзилганлиги, унинг айрим қисмларида иқлимининг турлича бўлишига сабаб бўлган. Катта ҳудудни субартктика ва мўтадил иқлим минтақалари кесиб ўтади. Шимолий ва жанубий ҳудудлар иқлими ўртасидаги асосий фарқлар шимолдан жанубга борган сари ялпи қуёш радиациясининг ортиб бориши билан фарқланади. Ўлка иқлимининг шаклланишида ғарбдан Атлантика океанидан, шимолдан Арктика ҳаво массалари келтирадиган сиклонлар таъсир кўрсатади. Ўрта Уралда совуқсиз кунлар 86-108 кун, жанубий Уралда эса 119 кунгача етади. Урал дарёларининг тўйинишида қор ва ёмғир сувлари асосий ўринда туради. Барча дарёлар баҳорда серсув бўлиб, йил фасллари бўйича сув сатҳида сарфи кескин кўллар тектоник сойликларда, шимолда қадимги музлик ҳосил қилган чуқурларда ва мореналар тўсиб қолган водийларда жойлашган. Ўлканинг текисликларга туташ қисмларида зонал тупроқлари, тоғларда тоғ-арктика ва тоғ-тундра тупроқлари ажратилади. Тундра тупроқлари мавжуд ерларда ботқоқ тупроқлар кенг тарқалган. Кўп йиллик музлоқ майдонлар ҳам учрайди. Урал тоғлари тундра, ўрмон зоналарини кесиб даштлар зонасига кириб боради. Ўлкада мох, лишайниклар, ягел, брусника, Сибир ели, қайин, кедр, олха, пихта ва бошқа ўсимлик турлари ўсади. Урал ўлкаси флораси 1600 турдан иборат, 25 та эндемик тур мавжуд. Ҳайвонот олами жуда бой, мўйна берувчи ҳайвонлар кенг тарқалган.

Иқтисодий жиҳатдан Шимолий Европада жойлашган мамлакатларнинг ва уларнинг пойтахтлари :

Ҳаволалар

Манбалар

  1. Т. В. Власова. Материклар табиий географияси (океанлар туташ қисмлари билан бирга)- Ўқитувчи. Т., 1981
  2. Х.Вахобов, А. А. Абдулқосимов, Н. Р. Алимкулов МАТЕРИКЛАР ВА ОКЕАНЛАР

ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЙАСИ-Тошкент ,2021

  1. А.Соатов, .Абдулқосимов, М.Миракмалов нинг География (Материклар ва океанлар табиий географияси)