== Адабиётлар ==

Шимолий орол
География
Майдони км2
Денгиз сатҳидан баландлиги м.
Ма'мурият
Демография
Қо'шимча ма'лумот

Шимолий орол — Тинч океандаги орол, Янги Зеландиянинг шимолий қисми. Жанубий оролдан Кук бўғози орқали ажралган. Майдони 115 минг км². Ғарбий ва шарқий соҳиллари тоғлардан, марказий қисми вулканик платодан иборат. Иссиқ булоқлар, гейзер ва иссиқ сувли кўллар бор. Иқдими субтропик, денгиз иқлими. Янги Зеландиянинг энг узун дарёси (Уайкато, 354 км) ва энг катта кўли (Таупо, 612 км²) Шимолий оролда. Ҳудудининг катта қисми экин майдонлари ва яйловлардан иборат. Ўрмонлар бор. Мамлакат аҳолисининг 70% дан кўпроғи Шимолий оролда яшайди. Шимолий орол — Янги Зеландиянинг асосий чорвачилик раёни. Гўштсут чорвачилиги ривожланган. Муҳим шаҳарлари: Веллингтон, Окленд, НюПлимут. Оролга дастлаб европаликлардан 1642-йилда А. Тасман борган. Майдони-113 729 км2 (43 911 сқ миля) бўлиб, у Янги Зеландия қуруқлик майдонининг 43% ни ташкил этувчи дунёдаги 14-ўриндаги энг катта оролдир. Унинг аҳолиси 4,077,800 (июн, 2024), бу Янги Зеландия аҳолисининг 76% ни ташкил этади, уни Полинезиядаги энг зич орол ва дунёдаги 28-энг аҳоли оролига айлантиради.

Манбалар