Шинелли йиллар
"Шинелли йиллар" — ўзбек адабиётининг йирик намоёндаси Шуҳрат қаламига мансуб роман. Бу адибнинг ижодидаги илк романи бўлиб 1947-1957-йиллар оралиғида ёзилган. Адиб асарида иккинчи жаҳон уруши фронтларида орттирган катта ҳаётий тажрибаси асосида ўзбек халқининг уруш давридаги жанговар ҳаёти, қаҳрамонлиги, ватанпарварлиги, қийинчиликларга бардоши, келажакка умиди ҳақида ҳикоя қилади.
|
Файл:Шинелли йиллар 2019.жпг 2019-йилги нашр жилди | |
| Муаллиф(лар) | Шуҳрат |
|---|---|
| Мамлакат |
|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | роман |
| Нашриёт |
|
| Саҳифалар сони |
|
| ИСБН | ИСБН 978-9943-5285-0-5 |
Асар 1975-йилда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан 592 бетли қаттиқ муқовада 60 000 нусхада нашр этилган. 2019-йилда эса Адабиёт Учқунлари нашриётида 720 бетли юмшоқ муқовали Кирилл Алифбосида нашр этилди[1]. Со'нгги марта 2023-йилда Зукко Китобхон нашриётида 800 бетли қаттиқ муқовали Лотин Алифбосида 2 000 нухсада нашр этилди.
Сужет
„Шинелли йиллар“ романида бош қаҳрамон ўзбек йигити Элмуроднинг ҳаёти мисолида урушнинг бошидан охиригача бўлган даврдаги характерли воқеалар тасвирланган. Роман воқеаси Ўзбекистонда бошланиб, Волга бўйларида, Кавказда, Украинада ва чет элларда давом этади. Воқеа фашистлар Германияси тор-мор қилингач, Элмуроднинг ўз уйига, тинч ҳаётга қайтиши билан тугайди. Асарда ўзбек жангчисининг инсоният олдидаги тарихий хизматлари кўрсатилган.
Қаҳрамонлари
- Элмурод
- Фотима
- Йўлдош
- Анна Ивановна
- Дубенко
- Турдиев
- Горкунов
- Муҳаррам
- Зебо
- Латофат
- Бондар
- Ракитин
Манбалар
- ↑ архив нусхаси, 2021-12-28да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-12-28