Shinya Aoki
Шиня Аоки (Японча: 青木 真也, ўқилиши: Аоки Шинъя) – машҳур япон аралаш жанг санъати (ММА) жангчиси ва Бразилияча жиу-жицу бўйича қора белбоғ соҳиби. Айни вақтда ОНЕ Чампионшипда жанглар ўтказиб келади[4]. Аоки ММА жангларида ўзининг ноёб услуби ва техникаси билан танилган. Шунингдек, кўплаб халқаро турнирларда иштирок этган ва кўплаб чемпионлик унвонларини қўлга киритган.
| Шиня Аоки | |
|---|---|
|
Файл:Шиня Аоки-ҳеро-1200х1165.жпг Аоки Шиня | © 2024 ОНЕ Чампионшип™ | |
| Таваллуди |
1983-йил 9-май Шизуока, Япония[1] |
| Миллати | Япон |
| Даражаси |
А-Даража Шоотист 3 дан қора белбог ин Косен Жудо[2] Бразилияча Жиу-Жицу да қора белбоғ [3] |
| Фаолият йиллари | 2003–ҳозиргача |
| Аралаш жанг санъати устаси қайдлари | |
| Жами | 60 |
| Ғалаба | 48 |
| Нокаут билан | 4 |
| Ҳисоб билан | 31 |
| Қарор билан | 11 |
| Четлатиш билан | 2 |
| Мағлубият | 11 |
| Нокаут билан | 9 |
| Қарор билан | 2 |
| Ҳисобсиз | 1 |
| Бошқа маълумотлар | |
| Университет | Васеда Университети |
| Жанг санъати устаси қайдлари Шердог сайтида | |
Шахсий ҳаёти
Шиня Аоки Япониянинг Шизуока шаҳрида туғилган ва ёшлигидан спортга қизиқиб келган. У дастлаб Дзудо билан шуғулланган ва биринчидан қора белбоғ эгасига айланган. Дзудодан орттирган тажрибаси ва ютуқлари уни аралаш жанг санъати оламига кириб келишига пойдевор вазифасини бажарган. Аоки кейинчалик Бразилиялияча жиу-жицу билан шуғулланишни бошлаган ва узоқ йиллар давомида Япониянинг машҳур жиу-жицу усталаридан бири бўлган Юки Накаи қўл остида таълим олган. Илк карерасини полиция офицерлигидан бошлаган Аоки, кейинчалик фаолиятини ММАда давом эттирган[5].
ММА
Аоки ўзининг профессионал ММА карерасини 2003-йилда бошлаган. У тез орада ўзининг юқори даражадаги грапплинг ва субмиссион техникалари билан танилган. Аоки кўплаб йирик ММА ташкилотларида, жумладан ДРЕАМ, ПРИДЕ Фигҳтинг Чампионшипс, Шоото ва ОНЕ Чампионшипда жанг қилган.
- ДРЕАМ: Енгил вазн тоифасида чемпион
- Шоото: Орта вазн тоифасида чемпион
- ОНЕ Чампионшип: Енгил вазн тоифасида чемпион
ОНЕ Чампионшип

ДРЕАМ ва Шоото промоутерлиги ташкилотларида муваффақиятли жангларидан кейин Шиня Аоки 2012-йилда ОНЕ Чампионшип билан шартнома имзолайди[6].
Аоки 2013-йилда ОНЕнинг енгил вазн тоифасидаги чемпионликни қўлга киритган ва бир неча марта ўз камарини ҳимоя қилган. Чемпионлик вақтида Аокининг энг эсда қоларли жангларидан бири 2015-йил 5-ноябрда ўтказилган „ОНЕ Чампионшип: Приде оф Лионс“ кечасида Кожи Андога қарши бўлган[7]. Ушбу жангда Аоки беш раунд давомида ўз устунлигини кўрсатиб, якунда бир овоздан ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонган.
Манбалар
- ↑ „青木真也 (Шиня Аоки)“. жп.ризинфф.cом. Қаралди: 2024-йил 15-июн.
- ↑ Марк Пиcкеринг. „Шиня Аоки ретурнс то ҳис рооц“. Интернатионал Жудо Федератион (2019-йил 22-июл).
- ↑ „Шиня Аоки — Эволве ММА Сингапоре“. эволве-мма.cом (2015-йил 24-ноябр). Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- ↑ „Шиня “Тобикан Жудан” Аоки“.
- ↑ „プロ格闘家でも逃れられない「学歴」の壁|静岡県警を2カ月で辞めた早大卒の青木真也が語る“.
- ↑ „Бибиано Фернандес анд Шиня Аоки Сигн фор ОНЕ ФC: Поссибле Оппоненц фор Дебут“.
- ↑ „ОНЕ Чампионшип"ПРИДЕ ОФ ЛИОНС"“.