Ширачдошлар — сарсабилнамолар қабиласига мансуб оила. Аксарият илмий манбаларда лоладошлар оиласи таркибида бўлган. Оила 50 га яқин туркум, 1400—1450 турни ўз ичига олади. Тропик ва субтропик ҳудудларда кенг тарқалган. Ўзбекистонда оиланинг битта кўп йиллик ўтлардан иборат ширач номли туркумига мансуб турлари ўсади. Бу туркумнинг барча турлари Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.

Яна қаранг

Манбалар