Ширин Абдуллаева (2005-йил 14-декабр – 2025-йил 15-феврал) – ўзбек хонанда ва актриса эди. У кўп тилларда ижро эта олиш қобилияти ва турли маданиятларга оид чиқишлари туфайли „Марказий Осиё овози“ дея эътироф этилган[1]. Ўзбекистон, Россия ва Хитойда мусиқа ва кино лойиҳаларида иштирок этган.

Ширин Абдуллаева
Таваллуди 14-декабр 2005-йил
Вафоти 15-феврал 2025-йил(2025-02-15)
(19 ёшда)
Пекин, Хитой
Жанрлар Поп
Касби Хонанда, актриса, модел
Фаолият йиллари 2008—2025
Таълими Цингҳуа университети
Мукофотлари Зулфия номидаги давлат мукофоти (2023)

Биографияси

Наманганда туғилган Абдуллаева уч ёшидан қўшиқ айта бошлаган, кейинчалик ўз мусиқаларини ҳам яратган. Унинг „Лули“, „Метро“ ва „Безори“ каби қўшиқлари машҳур бўлган[2]. У Хитойнинг нуфузли телевидениэ дастурларида ўзбек маданиятини намойиш этиб, хитойлик хонанда Феи билан ҳамкорликда ижод қилган[1].

2022-йилда Абдуллаева Россиянинг „Мистер Нокаут“ номли филмида рол ижро этган[3]. У Сингҳуа университетида таълим олган. 2023-йилда санъат соҳасидаги ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган[2][4].

Вафоти

Абдуллаева 2025-йил 15-февралда Пекинда касалликдан, эҳтимол менингитдан, вафот этди. У икки ой давомида комада бўлган эди[1][2][3].

Фонд

2025-йил апрел ойида Цингҳуа университетида Ширин Абдуллаева номидаги стипендия таъсис этилгани. Грант Цингҳуа университети ижтимоий фанлар факултети талабалари учун мўлжалланган. Ушбу стипендия унинг оиласи – отаси Баҳодир Абдуллаев ва опаси Гулбаҳор Тожимирзаэва томонидан университет таълим жамғармаси кўмагида таъсис этилган. Грантнинг расмий очилиши 2025-йил 10-апрелда университет томонидан ташкил этилган тантанали маросимда бўлиб ўтди[5].

  • Ушбу стипендия 2025-йил 10-апрелда Цингхуа университетида университет, Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси вакиллари ҳамда Ширин Абдуллаева оиласи иштирокида расман таъсис этилган[6].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Чина-басед Узбек сингер Ширин Абдуллаева диэс ат 20 афтер иллнесс“. Димсум Даилй (2025-йил 16-феврал). Қаралди: 2025-йил 25-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Сингер Ширин Абдуллаева пассес аwай ат 19“. Уз Даилй (2025-йил 15-феврал). Қаралди: 2025-йил 25-октябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 Яковлева, Елизавета „Скончалась 19-летняя участница «Ты супер!» Ширин Абдуллаева“ (ру-РУ). Алл Даилй (2025-йил 16-феврал). Қаралди: 2025-йил 25-октябр.
  4. ↑ намправда.уз „Ширин Абдуллаева“ (эн). намправда.уз. Қаралди: 2025-йил 6-август.
  5. ↑ „“清华校友-社科学院诗琳助学金”捐赠仪式举行-清华大学“. www.цингҳуа.эду.cн. Қаралди: 2025-йил 6-август.
  6. ↑ 腾讯网 „歌手诗琳经纪人发文:清华大学设立“诗琳助学金”_腾讯新闻“ (зҳ-CН). неwс.ққ.cом (2025-йил 13-апрел). Қаралди: 2025-йил 6-август.

Ҳаволалар