Shirin Abidova
Ширин Рахимжановна Абидова (туғ. 1984-йил 29-декабр, Тошкент, Ўзбекистон ССР) — Ўзбекистон волонтёрлари ва жамоат арбоби, 2020-йил Ўзбекистон Волонтёрлари Ассоциацияси раҳбари ҳамда 2026-йилдан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори маслаҳатчиси.
| Ширин Абидова | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
29-декабр 1984-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Волонтёр, Психология |
Биография
2002-йилда Тошкент давлат техника университетини (маркетинг), 2008-йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини (ижтимой йўналиш), 2019-йилда Тошкент давлат педагогига университетини (психология) тамомлаган[1].
1999-йилдан ҳозирги кунга қадар юмшоқ қобилиятлар (софт скиллс) бўйича мустақил тренер ҳамда минтақавий эхперт. 1998-йилдан ҳозирги кунгача волонтёрлик фаолиятини бошлаган (УНЕСCО клуби, Карл Поппер мунозара дастурлари, Парламент дебат дастури, „Время Чудес“ волонтёрлик гуруҳи). 2004-йилдан 2008 йилгача биринчи нодавлат телеканал телебошловчиси ҳамда корреспонденти. 2008-йилдан 2010 йилгача Ўзбекистонда биринчи маротаба амалга оширилган СОС Киндердорф Интернатионал қошида „Оилани мустаҳкамлаш лойиҳаси“ ижтимоий ҳодими. 2014 — йилдан 2017 йилгача ЗўрТв телеканал бошловчиси ҳамда муҳаррири. 2017-йилдан Республика „Меҳрли қўллар“ марказида психолог лавозимида ишлаб келмоқда.
2019-йилда „Болалар ва ёшлар ўртасида волонтёрлар ҳаракатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун“ Тошкент шаҳридаги „Время Чудес“ („Мўжизалар вақти“) волонтёрар ҳаракати координатори Ширин Абидова Таҳсин мукофотига сазовор бўлди[2].
2020-йил 5-декабр куни Ўзбекистон Волонтёрлари Ассоциациясининг биринчи раҳбари бўлди[3][4].
Мукофотлар
- 2019-йил „Шуҳрат“ медали
- 2019-йил „Таҳсин“ мукофоти[5]
- 2020-йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳр-саховат" кўкрак нишони
- 2022-йил „Ўзбекистон Республикаси Мустақилигининг 30 йиллик“ кўкрак нишони
- 2023-йил Ўзбекистон Республикаси "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони [6]
- 2025-йил „Халқ дипломати“ кўкрак нишони[7]
Манбалар
- ↑ „Абидова Ширин Раҳимжановна / О'збекистон волонтёрлари ассоциацияси директори“. волонтёр.уз. Қаралди: 2026-йил 2-апрел.
- ↑ „Определены победители конкурса «Тахсин»“. газета.уз. Қаралди: 2026-йил 2-апрел.
- ↑ ҳттпс://уз.спутникнеwс.ру/20201206/В-Узбекистане-появилас-Ассоциация-волонтеров-15544360.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://кун.уз/уз/неwс/2020/12/05/озбекистон-волонтёрлари-ассоциацияси-ташкил-этилди
- ↑ „«Таҳсин» мукофоти ғолиблари тақдирланди“. кун.уз. Қаралди: 2026-йил 2-апрел.
- ↑ „"Табиат ҳимоячиси": экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фидоийлик кўрсатганлар тақдирланди“.[сайт ишламайди]
- ↑ „“Халқ дипломати” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими“. сcоcентер.уз. Қаралди: 2026-йил 2-апрел.